15:24 / 09.09.2018
6 997

Нариги дунёдан келган арвоҳ... ёхуд такси ҳайдовчисининг ҳақиқатлари

Нариги дунёдан келган арвоҳ... ёхуд такси ҳайдовчисининг ҳақиқатлари
Аргентинанинг Сан Хосе де ла Эскина шаҳрида яшовчи ўрта ёшли Педро Перони исмли эркак яқинда ўзининг «Жип»ида келаётганди. Йўлда тахминан 22-25 ёш атрофидаги келишган бир йигит тўхтатди. Чорраҳаларнинг бирига етганда, йигит шу ерда тушиб қолишини айтди. Бунга қадар анча йўл босишди. Йигит негадир гапирмас, сукут сақларди холос. Чорраҳага етай деганда, нимагадир машина инжиқлик қила бошлади. Салондан ёқимсиз бир ҳид таралаётганини ҳис этди. Ҳайдовчи зарда аралаш пастга тушди-да, мотор атрофларини кўздан кечирди. Ҳаммаси жойида. Қайтиб машинага ўтирганда эса орқа ўриндиқдаги йўловчи йўқ. Изсиз ғойиб бўлибди.

Ваҳоланки, улар турган ер яйдоқ эди. Бу ерда на дарахт, на бино бор эди. Ҳайдовчи сассиқ ҳиддан кўнгли ағдарилгудай бўлиб орқа ўриндиқ тарафга ўтди. Ўтди-ю, бояги изсиз йўқолиб қолган сирли йўловчи йигитни учратди. У салонда гоҳ ётган, гоҳ чўнқайиб ўтирган ҳолда кўзига кўрина бошлади. Очиғи, бундай манзарани кўрган одамнинг куппа-кундузи ҳам эсхонаси чиқиб кетади. Юраги заиф одам бўлса тил тортмай ўлади. Негаки, ҳайдовчининг бу йўловчи йигит аслида боқий дунёдан ташриф буюрганига шубҳаси қолмаганди. Маълум муддат юрагини ваҳима босиб қўлларигача қалтираб кетаверди. Охири ўзини босди. Худонинг марҳаматига яна бир карра қойил қолиб эҳтиёткорлик билан машинасига чиқиб ўтирди.

Фақат ҳануз уни бир савол қийнайди. Нега бу арвоҳ ерда юрибди? Улар ҳавода муаллақ турган ҳолда кўзга кўринмасмиди? Демак, худо хоҳласа, мурдани яна ҳаракатланадиган танага айлантириб қўйиб юборавераркан-да! Шундай бўлса, арвоҳ не ниятда келди?

Афсуски, бу саволларга ҳайдовчи умрининг охирига қадар ҳам жавоб топа олмаса керак.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нариги дунёдан келган арвоҳ... ёхуд такси ҳайдовчисининг ҳақиқатлари