Мия – сирли орган. Тадқиқотчилар унинг барча мураккабликларини эндигина тушуна бошладилар. Уларнинг кашфиёти мия қайта созлаши мумкин бўлган барча нарсаларни билиш имконини беради.
Гаджетларга ишониш
Маълумотларни эслаб қолишда гаджетларга қанча кўп ишонсак, улар бизга тобора кўпроқ керак бўлади. Бу “когнитив ишга тушириш” деб номланади. Тадқиқотлардан бирида маълумот олиш учун аввал интернетдан фойдаланган иштирокчилар ёд олишни хуш кўрадиганларга қараганда Google’га кўпроқ қайтишган. “Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, хотирамизни қўллаб-қувватлаш ва кенгайтириш учун интернетдан қанча кўп фойдалансак, унга тобелигимиз шунча ортиб боради. Агар илгари эслаб қолишга ҳаракат қилган бўлсак, эндиликда бунга уриниб ҳам кўрмаймиз”, - дейди Санта-Круздаги Калифорния университетидаги тадқиқот муаллифи Бенжамин Шторм.
Фазогирнинг мияси
Фазода бир неча ҳафта ёки ойни ўтказгач, фазогир миясида қандай ўзгаришлар содир бўлади? Олимлар фазогирларнинг Халқаро фазо станциясига боришидан олдин ва кейин миясини ўргандилар. Уларнинг аниқлашича, бош чаноғидаги мия юқорига жойлашади ва кўриш марказлари азият чекади. Бироқ бу узоқ учишлар вақтидагина юз беради: фазода бор-йўғи икки ҳафта бўлган фазогирларда бундай ўзгаришлар кузатилмаган.
Фото: Pixabay
Сиқилиш
Кўпчилик депрессия мия учун бўғимлардаги артрит каби касаллик экани ҳақида ҳатто шубҳа ҳам қилишмайди. Nature журналида чоп этилган тадқиқот натижалари депрессиядан азият чекувчи кишиларнинг миясидаги оқ моддадаги ўзгаришларни қайд этди. Оқ моддадаги ўзгаришлар ҳиссиёт ва фикрларни баён этишдаги муаммолар билан боғлиқ.
Очлик
Муайян интервал билан оч қолиш ўзининг тана ва мияга ғаройиб таъсири билан машҳур. «Очлик мияни жуда кўп жиҳатдан ўзгартириши мумкин, дейди Жанубий Каролинадаги Клемсон Университетидан Бенжамин Харди. – У мия ҳужайралари сони ва мия соҳасидаги нейронлар билан алоқа қиладиган, хотира, ўрганиш ва юқори билиш функцияларини билан алоқа қиладиган оқсил, нейроторфик омил (BDNF) сонини оширади. BDNF даражасининг пасайиши Альцгеймер касаллигида хотирани йўқотиш ва когнитив бузилишлар билан боғлиқ.
Фото: Pixabay
Компьютер ўйинлари
«Ўйинларга ўта қизиқиш мияга кофеин ёки кокаин каби таъсир қилиши мумкин, - дейди Харди. Ўйинлар мияни тонналаб допамин ишлаб чиқаришга мажбур қилади». Бироқ мия бунга жуда тез кўникади, айнан шундай эффектни олиш учун унга янада кўпроқ керак бўлади, дея огоҳлантиради у.
Шунга қарамай, ўйинларнинг мияга таъсири тўғрисидаги янгиликлар у қадар салбий эмас. Frontiers in Human Neuroscience журналида чоп этилган тадқиқотда ўйинлар миянинг диққат ва шакл ҳамда фигураларни аниқлаш учун жавоб берадиган соҳалари самарадорлигини оширишга қодирлигини қайд этган. Янги тадқиқот бир ҳафтада беш кун 3D-платформер Super Mario ўйинини ярим соатдан ўйнаган 55 дан 75 ёшгача бўлган одамларда хотира, кузатиш, эшитиш ва бошқа кўплаб вазифаларга жавоб берадиган гиппокампдаги кулранг модданинг улуши ортганини кўрсатади.
Манба: Kun.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади