17:20 / 15.09.2018
5 023

Илон Маск сири: "Барига улгуриш"

Илон Маск сири: "Барига улгуриш"
Илон Маскни энг банд кишилардан деб атаса бўлади. Tesla ва SpaceX асосчиси ва раҳбари ҳар иккала компания учун ҳафтасига 100 соатга яқин вақт сарфлайди. Шу билан бирга фарзандлари билан вақт ўтказиш, машқлар қилиш ва хобби билан шуғулланишни ҳам унутмайди. Барига қандай қилиб улгуради?

Тадбиркор Майо Ошин Маскнинг биографиясини ўрганди ва у вақтни блокларга ажратишини аниқлади. Унинг услуби қуйидагича ишлайди.

Баъзилар Илон Маск чалғимаслик бўйича табиий бўлмаган қобилиятга эгалигини айтса, бошқалар уни иқтидор эгаси деб санайдилар. Бироқ унинг тайм-менежменти таҳсинга сазовор. У вақтни блокларга ажратади.

Илон Маск тонгда соат 7 да уйғонганида унинг куни тўлиқ режалаштирилган бўлади. Вақтининг ҳар бир беш дақиқалик блоки иш билан банд. Ҳар бир ана шундай вақт оралиғида Маск муайян вазифани бажаради. Масалан, хатларга жавоб беради, нонушта қилади ёки ишга оид учрашувларни белгилайди.

Тайм-менежмент бўйича мутахассис Кевин Круснинг тадқиқотлари энг самарали кишилар вазифалар рўйхати билан эмас, ана шу услубдан фойдаланишларини кўрсатди.

Айрим вазифалар учун (масалан, мана шу мақола қораламасини ёзиш учун) вақтни 24 та беш дақиқали блокларга ажратиш мумкин (яъни, жами икки соат ҳосил бўлади).

Афсуски, услуб оддийлигига қарамай, камчиликларга ҳам эга. Масалан, айримлар ҳар бир бўш вақтни режалаштириш – ўта бир хил ва механик машғулот деб ҳисоблайдилар. Бироқ услубнинг моҳияти ҳам ана шунда – сизнинг ҳар бир бўш дақиқангиз ва ҳаракатлар режаси белгиланган. Қисқа вақт оралиғи эса ишни чўзиб юборишга йўл қўймайди. Бошқача қилиб айтганда, агар вақтингиз оз бўлса, янада самаралироқ ишлашга ҳаракат қиласиз.

Блок услубининг яна бир афзаллиги бажаришингиз мумкин бўлган ишлар варианти миқдорини камайтиради. Шу йўл билан максимал самарадорлик учун ўз кучингизни мустаҳкамлайсиз.

Вақт блоки услубини қўллаш

Оддий уч қадам қуйидагича:

Қоғозни олиб, уни иккига букланг. Чап устунда ҳар бир соат ёки беш дақиқалик блок учун иккита қатор ажратинг (сизга қай бири қулай бўлса, ўшани танланг).

Ҳар бир вазифани бажариш учун сизга қанча вақт зарур бўлишини ўйлаб кўринг. Кейин эса бу вазифаларни ўнг устунга муайян вақт блокига ёзинг. Истагингизга қараб ўнг устунда қайдларни ёзиш ҳам мумкин.

Ҳар бир блок учун кутилмаган ишлар ва тўғрилаш имконияти учун қўшимча вақт ажратинг.

Тайёр. Бари жуда оддий.

Бироқ идеал кўринишда ҳар куни кечки пайт келаси куни учун мана шундай режа тузишга 10 дақиқадан вақт ажратиш керак бўлади. Яна бир муҳим жиҳат: иккинчи қадамда кучингизни юқори баҳолаб, ишни жуда тез бажаришга умид қилмаслик керак. Бундай хатога йўл қўймаслик учун кундалик ишларни бажаришда сизга қанча вақт керак бўлишини кузатиб бориш керак.

Ёдингизда бўлсин, вазифанинг кўлами қанчалик катта бўлса, вақт блоки услубидан фойдаланиш қийинроқ кечади. Кичик вазифаларни беш дақиқалик слотга сиғдириш осон. Агар кўп вақт талаб этадиган улкан вазифаларингиз бўлса, уларни кичикроқ вазифалар ва блокларга ажратишга ҳаракат қилинг.

Ваниҳоят, чалғитувчи омиллар ҳақида унутманг. Бунинг учун ўз вақт блокингизга учинчи қадамда айтилганидек қўшимча вақт ажратинг.

***

Ҳар биримизда суткасига 24 соат мавжуд. Илон Маск каби бу вақт давомида кўпроқ вазифа бажаришга улгурадиган ва буни эплай олмайдиганларнинг фарқи ирсият ва ақл бовар қилмас қобилиятларда эмас. Ўз вақтини тўғри баҳолаш ва вақт блоки каби тайм-менежментнинг самарали воситаларида.

Унинг мақсади бир кун учун режалаштирилган вазифаларнинг барини идеал даражада бажаришда эмас. Мақсад – ҳаётни яхшироқ назорат қилиш учун режалар тузишга иштиёқ оширишда. Энг муҳими – вақт блоки услуби ўтказиб юборилса, қайтариб бўлмайдиган вақтни яхшироқ бошқаришда бизга ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Илон Маск сири: "Барига улгуриш"