Ушбу қушлардан ўзингизга ёққанини танланг ва характерингизнинг асосий жиҳатларини билиб олинг.
1. Кузги укки, тўлин ой
Сиз – ёрқин, кучли шахссиз. Бир ишни бажаришдан аввал оқибатлари ҳақида ўйлайсиз. Сиз учун жараён эмас, унинг натижаси муҳимдир. Сиз бирор нарса билан шунчаки қизиқиш ёки истакларингиз туфайли шуғулланмайсиз, унинг натижаси нималарга олиб боришини аниқ билишингиз керак. Агарда ишнинг охири муваффақиятга олиб боришига ишонсангиз, бунга вақтингиз, кучингиз ва барча воситаларингизни жалб қиласиз. Агарда бунда ишончингиз комил бўлмаса, сиз бу ишни бошламайсиз ҳам.
2. Қишки укки, катталашаётган ой
Сиз бой тасаввур, ривожланган интуицияга эгасиз, сиз ижодкор шахссиз. Сиз ҳазил қилишни ва яхши ҳазилларга кулишни ёқтирасиз, ёрқин томошаларни ва одамлар орасида бўлишни яхши кўрасиз. Аммо ўз ички оламингизга бошқаларни яқинлаштирмайсиз. Қандайдур эмоциялар билан бўлишиш – бемалол! Ўз иккиланишларингиз ва қўрқувларингиз ҳақида эса ҳеч қачон оғиз очмайсиз. Ўз қоидаларингизга кўра яшайсиз, бошқаларга ёт бўлган принципларингиз ва қадриятларингиз бор. Ўзингизни ақлли инсон деб ҳисоблайсиз ва бу айнан шундай.
3. Баҳор уккиси, қайтаётган ой
Сиз бироз романтик ва ҳиссиётларга берилувчансиз. Сизга инсонларнинг илиқ қалбига маҳлиё бўлиш ёқади. Сиз жанжаллар, кучли тортишувлардан ўзингизни олиб қочасиз, қўполлик сиз учун эмас. Ўзингизнинг ҳақлигингизни исботлаш ва нуқтаи назарингизни сингдиришдан кўра четга қочишни хуш кўрасиз. Юрак тубида сиз таъсирчан ва эмоционал инсон эканлигингизни ҳамма ҳам билмайди. Бошқаларга ўз қайғуларингизни кўрсатмайсиз. Атрофдагилар сизни бироз димоғдор ва кек сақлайдиган деб ўйлашади. Аммо сиз шунчаки, ўзингизни ҳимоя қилиш ва ҳурмат қилишни биласиз, кўнглингизни қолдирган инсон билан бошқа муносабат қилмасликка ҳаракат қиласиз. Сиз ниқобдаги инсонсиз.
4. Ёз уккиси, ой тутилиши
Сиз ўз қалбингиз тозалигини характерингизнинг, табиатингизнинг яшовчанлигини сақлаб қола олгансиз. Ёшингизнинг аҳамияти йўқ, сиз ҳали ҳам боласиз. Сиз очиқ, ростгўй, қайсар ва бироз эркасиз. Сиз ёқимтой шахссиз. Сокинликдан завқланасиз, аммо ёлғизликни ёқтирмайсиз. Сиз меҳрибонсиз, аммо бировни бесабаб хафа қилиб қўйишингиз ҳам мумкин. Кечирим сўрашни ёқтирмайсиз, ўзингизни адолатли инсон деб ҳисобласангиз ҳам. Ўз хатти – ҳаракатларингизни доим оқлай оласиз, хулоса чиқариш – сиз учун эмас. Сиз ёрқин ва тўғри яшашни истайсиз. Вақти вақти билан бу қўлингиздан келади, ўз муваффақиятларингиз билан фахрланасиз. Сиз ёш қалб ва қизиқувчан табиат эгасисиз.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади