Бир дақиқа давомида расмдаги кўзларга қараб туринг. Сизга юклатилган вазифа жаҳлдор инсонни топиш. Қайси кўз унга тегишли?
А. Агар сиз биринчи расмдаги кўзни жаҳлдор одамга тегишли деб ҳисоблаётган экансиз, демак сиз жуда доносиз. Ҳамма нарсани чуқур мулоҳаза қилиш, хақиқатни туб-тубига етиш сизга завқ бағишлайди. Кутилмаган қийин вазиятларда ҳам тўғри қарор қабул қилишни биласиз. Таниш ва дўстларингиз кўпинча сизнинг маслаҳатларингиздан фойдаланишади. Одамларга ижобий энергия улашиш қобилятига эгасиз. Бу эса ўз навбатида, кўпчиликнинг сиз билан суҳбатлашишга бўлган иштиёқига ва шахсий муаммолари билан ўртоқлашишга бўлган истагига олиб келади. Барча якунларни тўғри боғловчи уддабуронлигингиз сизни бошқалардан ажратиб туради. Сиз — лидерсиз, дўст ва ҳамкасбларингиз орасида ҳурматга сазовор шахссиз.
Б. Иккинчи расмни танладингизми, демак сиз позитив инсонсиз. Ўзига ҳослигингиз, эмоционаллик, ёрқинлик ва ҳар бир вазиятга ҳазил ҳисси билан қарай олишингиздир. Муваффақият ва омадсизликларга қарамасдан, ҳаётга бўлган позитив муносабатингиз ҳеч қачон ўзгармайди. Сиз одамларни ўзига тортадиган, қандайдир сирли мафтункорликка эгасиз. Феъл-атворингиздаги нозик тарафингиз заифлигингиздир. Лекин бу сизни хавотирга солмайди. Бошқалар ҳақида қайғуриш, кўмак ва беҳаловатлик ҳаётингизнинг салкам асосий ўрнида туради. Атрофингиздаги инсонларга қалбингизнинг бир бўлагини берасиз, шу сабаб ҳам улар доим атрофингизда.
В. Учинчи расмдаги кўзни танладингизми, демак бу кўз — туғма интуиция (ички сезги)га эга инсонлигингиздан дарак беради. Бундай фазилат одамларнинг фақат 10% да мавжуд. Бу сизга табиат томонидан инъом этилган совға. Дунёда шундай нарсалар мавжуд-ки, уни инсоният оддий мантиқ ёрдамида тушинтириб бериш кучига эга эмас. Сиз ҳар қандай мураккаб вазиятга интуицив равишда, тўғри ечим топа оласиз. Одамлар билан осон тил топишасиз. Сиз уларни яхши тушинишингизни улар ҳам ҳис қилиб туришади. Сизни ҳар бир иш бошида муваффақият кутади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади