«Ёғларни енг ва озинг» (Eat Fat, Get Thin) китобининг муаллифи доктор Марк Хайман озиш учун албатта ёғли озиқ-овқат истеъмол қилиш кераклигига ишончи комил. Унинг фикрича, тўғри овқатланишнинг 5 та асосий қоидалари мавжуд бўлиб, улардан кўпчилиги айнан таркибида етарли миқдорда ёғлар бўлган овқатларни истеъмол қилишга асосланган.
Сабзавотлар — овқатнинг асоси
Хайман парҳезида овқатнинг 70—80 фоизи сабзавотлар, донлар, дуккаклилар ва мевалардан иборат бўлиши лозимлиги кўзда тутилган.
Ўзингиз билан ёнғоқ ва писта олиб юринг
Муаллифнинг айтишича, саёҳатлар вақтида бошқа зарарли маҳсулотларни еб қўймаслик учун доимо ўзи билан пакетчада ёнғоқ олиб юрар экан. «Ёғ ва оқсил — менинг тамаддим», — дейди у.
Сарёғ ва маргарин ўрнига — зайтун ёғи
Зайтун ёғи юрак-томир касалликлари хавфини камайтиради. Шунингдек, баъзи текширишлар холестериннинг умумий миқдорини ҳам камайтириши мумкинлигини кўрсатди. Зайтун ёғи бошқа ўсимлик ёғлари сингари етарлича калорияли бўлгани учун уни бемалол сарёғ ва маргариннинг ўрнига ишлатиш мумкин.
Стейк ўрнида — ёғли балиқлар
Лосось, макрель ва форель каби ёғли балиқлар — Оmеgа-3 ёғ кислотасига жуда бой. Omega-3ни организмнинг ўзи ишлаб чиқармайди ва у истеъмол қилинган озиқ-овқатлардан олинади. Инсон организми учун унинг аҳамияти жуда муҳим бўлиб, ҳатто юрак хасталиги ва инсультнинг олдини ҳам олади.
Оқ нон ва гуручни камроқ истеъмол қилинг
Тозаланган углеводлар юқори бўлган ва бутун донлар паст бўлган парҳез соғлиқ билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади