16:42 / 09.10.2018
5 072

30 ёшда бадавлат бўлиш учун 20 ёшда нима қилиш керак?

30 ёшда бадавлат бўлиш учун 20 ёшда нима қилиш керак?
Бадавлат кишига айланишнинг универсал усули мавжуд эмас. Муҳими – аниқ ва пухта ўйланган режага эга бўлиш. Юқори даромад ҳақидаги хом хаёллар ўрнига қуйидаги 15 та қадамга ҳозир амал қилинг. Ана ўшанда ўн йилдан кейинги муваффақиятли ҳаёт учун ишончли пойдевор қурган бўласиз.

Фото: Unsplash

1. Ҳаракатлар режасини тузинг

Бюджет ўрнатинг ва унга амал қилинг. Маблағингизга мос равишда яшашга ва пулни ақл билан сарфлашга ёрдам берадиган режа тузинг. Ана ўшанда қарзларни ўз вақтида тўлаб, кутилмаган ҳолатлар учун пул жамғаришга муваффақ бўласиз.

2. Кўпроқ пул ишлаб топиш усулларини изланг

Агар бадавлат кишига айланишни истасангиз, карьерангиздаги кўпроқ пул ишлаш мумкин бўлган жиҳатларга эътибор беринг. Балки маошни ошириш масаласини муҳокама қилиш вақти етгандир? Ёки бошқа компанияда кўпроқ ҳақ тўланадиган иш жойи пайдо бўлгандир?

Маошингизни ошириш учун бажаришингиз мумкин бўлган ишлар ҳақида ўйлаб кўринг. Қатъийлик билан меҳнат қилиш ва ўз вақтингизни ишга сарфлашни ҳам унутманг.

3. Даромаднинг бир неча манбаларига эга бўлинг

Маошнинг ўзи билан бой одамга айланиб қолмайсиз. Бир неча даромад манбаларига эга бўлинг – қўшимча иш, масалан, фриланс билан шуғулланинг. Одамларга ўз маҳсулотингиз ёки хизмат турини сота оласизми? Балки бизнесга асос солиш керакдир? Сизда қизиқ бизнес ғоялар борми? Ижодий фикрланг.

4. Пассив даромад манбаига эга бўлинг

Пассив даромад – ойда бир марта кичик ҳажмдаги бир марталик иш учун олинадиган тўлов. Бундай даромад – бойлик калити. Мисол тариқасида блог ёки сайтда рекламани сотиш, электрон китобларга ўхшаган рақамли маҳсулот, онлайн-курс, онлайн-семинар ёки видео, хона ижараси, интернетда дўкон очиш ёки кешбэк-сервисларда рўйхатдан ўтишни келтириш мумкин.

5. Яшаш ҳаражатларини қисқартиринг

Бадавлат бўлиш учун тежамкорлик билан ҳаёт кечириш лозим. Ўзига тўқ кишиларнинг кўпчилиги қимматбаҳо автомобиллар ҳайдашмайди ва ҳашаматли уйларда кун кечирмайдилар. Бу кишилар янада кўпроқ даромад кўриш ва янги лойиҳаларга сармоя киритиш учун харажатларини камайтирадилар.

Қанча кўп сармоя киритсангиз, шунча тез бой одамга айланасиз. Сизга хизмат қилмайдиган нарсаларга пул сарфламанг. Балки машинадан воз кечиб, ишхонага жамоат транспортида борган маъқулдир?

6. Компанияга асос солинг

Узоқ муддатли анъанавий инвестицияларга қараганда кўпроқ фойда келтирадиган имкониятларни изланг. Тадбиркорлик ўйинига киришинг ва компанияга асос солинг. Буни амалга оширишингиз билан даромад топишнинг чексиз салоҳияти пайдо бўлади. Шу билан бирга таваккалчиликларга қўл уришга тўғри келади.

Сизни қизиқтирадиган соҳаларни аниқланг ва бизнес-имкониятларни изланг.

7. Узоқни кўзланг

Нафақа учун анча олдин пул жамғаришни бошланг. Ўзингизни қарз хавфидан ҳимоя қилиш учун кутилмаган ҳолатлар ҳақида унутманг.

8. Таваккалга қўл уринг

Бадавлат бўлишга жиддий киришган бўлсангиз, қулайлик зонасини тарк этиш ва ўзингизга бўлган ишончсизлик ҳиссини енгиш лозим. Барқарор иш ва маош таваккалга қўл уришдан кўра хавфсиз кўринади. Қўрқувга берилманг. Орзуингиз сари қадам ташланг ва турли имкониятларни изланг.

Фото: Unsplash

9. Молиявий режани автопарвозга қўйинг

Бой бўлишнинг энг осон усули – доимий равишда пул ҳақида ўйлашни бас қилиш. Маблағингизни автоматлаштиринг. У мана бундай ишлайди: маош олганингиздан кейин пулнинг бир қисми автоматик тарзда кутилмаган ҳолатлар ва нафақа учун жамғармага ўтади.

Тўловлар билан ҳам айнан шу усулни қўлланг – кредит карталар, коммунал тўловлар ва машина учун ҳаражатлар шулар жумласидандир. Автоматлаштирилган режангизни йилига камида бир марта қайта кўриб чиқинг.

10. Яхши устозлар топинг

Қандай таваккалчиликларга йўл қўйиш, қандайларига эса – йўқлигини олдиндан билишни ўрганиш муҳим. Сизнинг ёнингиздаги тажрибали устоз – жуда қимматли. Бу одам сизнинг ўрнингизда бўлган ва қандай ёрдам беришни билади. У сизга маслаҳат бериб, мураккаб муаммоларни ҳал қилишда ёрдам қўлини чўзади.

11. Ўзингизга ишонинг

Сизнинг пул ҳақидаги фикрларингиз пул топиш қобилиятингизга таъсир қилади. Гап пул ҳақида кетганида сизнинг фалсафангиз қандай? Қандай ҳаёт тарзига одатлангансиз? Молиявий эркинликка эришишга интилиш билан биргаликда бойиб кетишингизга ҳам ишонинг.

12. Ўз-ўзингизга сармоя киритинг

Сиз – ўзингизнинг энг яхши ресурсингиз ҳисобланасиз. Имкониятлар сонини ошириш учун ўзингизга сармоя киритинг. Иқтидорингиз, қизиқиш ва кўникмаларингизни баҳолаб, салоҳиятингизни қандай қилиб оширишни аниқланг.

Таълим ва кўникмаларни ривожлантиришга кўпроқ пул сарфланг. Дунёқарашингизни кенгайтириб, ўзгалар билан танишинг. Тажриба орттиринг.

13. Кенгроқ фикрланг

Ёшликда ўзгалар учун кўринмайдиган имкониятларни пайқаш мумкин. Кенгроқ фикрланг ва кашфиётчилик қобилиятига эркинлик беринг. Ақлингиз чегарасиз ва мослашувчан. Бойлик сари шахсий йўлингизни топинг. Ёдингизда бўлсин, муваффақиятсизликлар билан юзма-юз келасиз. Хатоларни тан олиб, ғолибликни нишонланг.

14. Ўзингизни муваффақиятли кишилар билан қуршаб олинг

Биз ўрнатган муносабатлар ўзимизга катта таъсир кўрсатади. Агар кўпроқ пул ишлаб топишни истасангиз, муваффақиятли ва бадавлат кишилар билан мулоқотда бўлинг.

Ана ўшанда сизда мақсадга эришиш учун кўпроқ имконият ва рағбат пайдо бўлади.

15. Ривожланинг

Бадавлат ва муваффақиятли кишилар – китоб “қуртлари”. Улар доимий равишда бирор янги нарсани ўрганишади.

Даромадни ошириш учун ҳаракат, вақт ва содиқлик талаб этилади. Ўқиш ва ривожланишни давом эттирганингизда ўзгаришларга мослашиш ва узоқ муддатли оқил молиявий қарорлар қабул қилишни ўрганасиз. Натижада ўзингиз учун ишончли ва фаровон келажак қуришга муваффақ бўласиз.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 30 ёшда бадавлат бўлиш учун 20 ёшда нима қилиш керак?