Суратдаги қўнғироқларнинг қай бири сизга ёқишини билиб олинг ва жавобларни ўқинг. Ушбу тест атрофдагиларнинг эътиборини айнан қайси жиҳатларингиз билан тортишингизни аниқлаб беради.
ЖАВОБЛАР
1. Қўнғироқдаги қанотли от Пегас бу эркинлик, шамолдек тезлилик маъносини англатади. Сиз одамларни ўзингизни ноодатий талантларингиз ва мустақил шахсиятингиз билан ўзингизга жалб қиласиз. Сиз – озодсиз, қобилиятли шахссиз, бу анчагина сезилиб туради.
2. Эҳтиёткорлигингиз, қатъийлигингиз, керак бўлганда ўзингизни тўхтата олиш қобилиятингиз билан эътиборни жалб қиласиз. Ушбу сифатларингиз одамлар томонидан эътибордан четда қолмайди.
3. Сиз бизнес ёки бирон бир ишни максимал даражада фойдали қилиб ташкиллаштира оласиз. Сиз яхши ташкилотчисиз – бу қобилиятингизни шунчаки эътибордан четда қолдиришнинг ўзи мушкул.
4. Сиз чиройлисиз ва сизда ўзига тортувчи ҳислат бор. Сиз жуда ҳам жозибалисиз – ва шунинг учун ҳам инсонларнинг этиборини тортасиз. Сиз ҳамма нарсада ажралиб турасиз: чиройли қадам ташлашингиз, табассумингиз, қоматингиз ва мимикаларингиз билан. Инсонларни ўзингизни ёрқин ташқи кўринишингиз билан жалб қиласиз.
5. Сиз ҳар бир нарсада ўзгача ноодатийсиз – бизнесда, хатти-ҳаракатларда. Бироз шафқатсизсиз, лекин сиз оригинал инсонсиз. Сизда кутилмаган фикрлар мавжуд. Сиз дунёни бошқача кўрасиз ва атрофдагилардан бошқача ўйлайсиз. Шунинг учун ҳам ноёб инсонлигингиз билан одамлар эътиборини тортасиз.
6. Сиз хавфсизлигингиз билан эътиборни тортасиз. Сиз каби инсонларни «Яшашни билади» дейиш мумкин. Сизда бошқа инсонларга қараганда кўп нарсангиз бор: фойдали алоқалар, моддий бойликлар, яхши иш ҳақи. Сиз доимо инсонларни кўз ўнгида турасиз.
7. Сиз ҳар қандай кишига ёндашувни топа оласиз. Деярли ҳар қандай мавзуда сиз билан суҳбатлашиш қизиқарли ва ёқимли. Қизиқарли ва ажойиб шахссиз ва шу хислатларингиз билан одамларни ўзингизга тортасиз.
8. Сиз омадли одамсиз. Муаммолар сизни четлаб ўтмоқда. Нима бўлишидан қатъий назар, сиз энг хавфсиз ва одатда ғолиб инсонсиз. Одамларни мана шу хислатингиз билан эътиборини тортасиз.
9. Сиз ғамхўр, эътиборли одамсиз. Атрофдагиларга доно маслаҳатлар берасиз, ёрдам беришга ҳеч ким бўлмаса ёрдам берасиз. Атрофингиздагиларнинг муваффақияти билан қувонасиз. Худдики, фаришта кабисиз ва мана шу хислатингиз эътиборни ўзига тортади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”