Жорий йилда жаҳонда яна чўчқа гриппи тарқалиши билан боғлиқ гап-сўзлар кишиларни ваҳимага солди. Лекин, мутахассисларнинг таъкидлашича, гриппнинг ҳар қандай турида профилактика ва даволаниш чоралари бир хил.
Нимадан ҳимояланиш керак
Грипп ўткир инфекцион хасталик бўлиб, уни вирус келтириб чиқаради. Инсондан инсонга ўтади, тез тарқалади. Вирус ҳар йили мутацияга учраб, янгидан-янги эпидемияларни келтириб чиқармоқда.
Илк симптомлар дастлабки бир-икки кун ичида кўринади:
- кутилмаганда ва тезда ҳарорат ошади;
- кучли бош оғриғи;
- ёруғлик тушса кўз оғрийди;
- мушак ва бўғимларда оғриқ келиб чиқади;
- йўтал ва тумов бошланади.
Баъзан буларга ошқозондаги бузилиш, кўкрак қафасидаги оғриқ, бош айланиши ва нафас олишнинг қийинлашиши қўшилиши мумкин.
Агарда грипп оғир кечса, у хавфли бўлиши мумкин. Айниқса болалар, кексалар, ҳомиладор аёллар ва сурункали хасталикка дучор бўлганлар жиддий хавфга дуч келади.
Гриппга қарши дори мавжуд эмас. Фақат ундан ҳимояланиш ҳамда хасталик енгил кечишига эришишимиз мумкин, холос.
Гриппдан қандай ҳимояланиш мумкин
Грипп жуда осон юқади. Ҳатто ниқобсиз ҳам у одамдан одамга ўтади. Эпидемия пайтида эса одамлар билан алоқа қилмай ўтиришнинг иложи бўлмагани учун кўплар бу хасталикни юқтириб олишади.
Гриппдан ҳимояланишнинг икки йўли бор: тўлиқ изоляция ва вакцинация.
Эмлаш эпидемиядан 2-3 ҳафта муқаддам амалга оширилади. Аммо вакцина фақат конкрет вирусга қарши ишлайди. Яъни бошқа турдаги ўткир респираторли вирус инфекциясига чалиниш хавфи қолаверади.
Бундан ташқари, оддий тумов, йўтал, томоқ қичиши ва оғриши – бу грипп эмас. Бу шунчаки яллиғланиш касалликлари бўлиб, грипп улардан ўн чандон хавфлидир.
Бундан ташқари, организмни мустаҳкамлаб бориш ва хасталар билан имкон қадар алоқа қилмаслик лозим. Спорт билан шуғулланиш ва тўғри овқатланиш гриппдан сақланишнинг муҳим шартидир.
Агар хасталикка чалинган бўлсангиз
Барибир хасталикдан қочиб қутула олмасангиз, қандай чора кўриш керак?
Биринчи маслаҳат: уйда ўтиринг.
Шифокор билан маслаҳатлашинг, у сизга вирусга қарши воситаларни ёзиб беради, режимни тушунтиради. Учинчи-тўртинчи куни яхшиланиш сезмасангиз, яна шифокорга мурожаат қилинг.
Қандай дори ичиш керак?
Гриппга қарши дори воситалари жуда кўп реклама қилинади. Дарҳақиқат, дастлабки соатларда вирусга қарши воситаларнинг қабул қилиниши хасталикнинг осон кечишига кўмак беради. Икки турдаги дори воситалари бор: адамантанлар (амантадин ва ремантадин) ва грипп нейраминидазаси ингибиторлари (озелтамивир ва занамивир).
Инфекцияларга қаршилик кўрсатишни яхшилаш учун маҳаллий инфекция модуляторлари қўлланади. Улар бурун учун спрей, шимиш учун таблетка, капсула шаклида бўлиши мумкин. Керакли воситаларни шифокор тайинлайди.
Бошқа турдаги воситалар эса пулни бекорга харж қилишдан бошқа нарса эмас.
Иситма туширувчиларни қабул қилишда эҳтиёт бўлинг. Биринчидан, ҳароратни туширишга шошилманг. 38.5 даражага қадар организм иссиқлик воситасида вирусларга қарши курашаётган бўлади, бу сизга зиён келтирмайди. Агар термометр каттароқ даражани кўрсатса, ибупрофен ва парацетамол қабул қилинг. Аспирин тавсия қилинмайди.
Гриппни бирданига тузатиб қўядиган дори йўқ, лекин симптомлардан осон халос бўлиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш кифоя:
Кўпроқ суюқлик ичинг. Ўтли сойлар ва қуруқ мевадан бўлган шарбат кор қилади. Суюқликнинг кўпроқ бўлиши ҳарорат ошишига чидашга ёрдам беради, бурун битиб қолишига йўл қўймайди ва томоқ оғриғини тинчлантиради.
Ҳаво алмаштириб туринг. Бу хонангизни дезинфекция қилиш йўлларидан биридир. Тоза ҳаводан нафас олиш ҳам осонроқ бўлади.
Ҳаво намлигини сақланг. Ҳаво намлигининг оптимал кўрсаткичи – 40-60 фоиз. Бу кўрсаткичда нафа олиш осон бўлади, бурун ва томоқнинг шиллиқ қаватлари қуриб қолмайди ва улар вирус ҳужумидан камроқ азият чекади.
Ҳар куни мебелларни артинг, полни ювинг. Бу керакли микроиқлимни таъминлаб беради.
Алоҳида хонада ётинг, одамлар билан гаплашганда ниқоб тақинг. Алоҳида идиш-товоқдан фойдаланинг.
Эсда тутинг, грипп улкан тезликда ривожланади. Агар бир неча кун уйда сабр қилиб ётсангиз, сўнг бир неча ҳафта шифохонада ётишингизга тўғри келмайди.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”