1. Ҳаётингиздаги ҳар бир мураккаб вазиятга бу вақтинчалик деб қаранг. Тушкунлик сизни ўз домига тортишига йўл қўйманг. Ана шунда мураккаб вазиятдан чиқиб кетишингиз осон бўлади.
2. Хасталик безовта қилаётган маҳал умидсизликка берилманг. Токи юрагингиз уриб турган экан, демак, яшашга, яшаганда ҳам чиройли яшашга умид бор! Шу ҳақиқатни унутманг! Хунук ўйлар бостириб келса, дарров ўзингизни чалғитинг-да, ўрнини ижобий фикру хаёллар билан тўлдиринг.
3. Имкон қадар кўпроқ ҳаракатда бўлишга интилинг. Спорт билан шуғулланолмаган тақдирингизда ҳам пиёда кўпроқ юринг. Организмда қон айланиши яхшиланса, кайфият кўтарилади, демак, соғлиқ тез тикланади.
4. Тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб, чуқур-чуқур нафас олинг. Вужудингиз кислородга тўйинса, анча енгил тортасиз.
5. Китоб ўқинг. Иложи бўлса, психологияга оид оптимистик руҳдаги асарларни мутолаа қилсангиз, иродангиз янада мустаҳкамланади.
6. Дуога қўл очинг, Яратгандан астойдил мадад сўранг. Бу ҳам ўзига хос медитация, яъни келажакка ишонч ҳиссини уйғотувчи синалган усул.
7. Ёмонликни унутинг, яхшиликни эса ҳеч қачон унутманг!
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”