Қаҳва ҳақидаги илмий маълумот Институти (ISIC) мутахассисларининг аниқлашича, ушбу ичимликни истеъмол қилиш инсулинга боғланган диабет касаллиги (2-турдаги диабет) хавфини камайтиришга ёрдам беради. Бу ҳақда EurekAlert!’даги матбуот учун хабарномада айтилган.
Олимлар қаҳва ва метаболик касалликлар ўртасидаги боғлиқликка алоқадор 30 та тадқиқот маълумотларини таҳлил қилишди. Уларда жами 1 185 210 киши иштирок этган. Маълум бўлишича, кунига 3-4 чашка қаҳва истеъмол қилиш ҳам аёлларда, ҳам эркакларда 2-турдаги диабет пайдо бўлиш хавфини 25 фоизга камайтиради. Шу билан бирга, кофеинсиз қаҳва ҳам фойдали таъсирга эга.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, ичимлик яллиғланишга қарши таъсир кучига эга, антиоксидант эффекти мавжуд, ичак микрофлорасига ижобий таъсир кўрсатади, шунингдек, ёғни йўқотишга ёрдам беради. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, қаҳвада кофеин, кофеин кислотаси, гидроксикорик кислоталар, тригонеллин ва дитерпенлар, шу жумладан, яллиғланишга қарши таъсирга эга кефестол ва кахвеол каби кўплаб фойдали моддалар мавжуд. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”