14:00 / 15.11.2018
4 473

Онага яхшилик қилишнинг 150 усули (5-қисм)

Онага яхшилик қилишнинг 150 усули (5-қисм)
31. Оилавий (эр-хотин) муаммоларни уларнинг ҳузурларида кўтарманг. Улар бу ҳолатдан маҳзун бўладилар. Жонидан севган ўғлининг турмушидаги муаммо ва қийинчиликлар уларни хурсанд қилмайди, албатта. У зот сизни бахтли кўришдан мамнун бўладиларми, демак, оилавий муаммоларингизни онангиздан узоқроқда сақланг.

32. Онангизнинг ҳузурларида хотинингизни ҳаддан ташқари мақтаб юборманг. Ёки уларга турмуш ҳаётингизнинг тафсилотлари – сизнинг аёлингизга, аёлингизнинг сизга ҳадялари – ҳақида айтиб ўтирманг.Эр-хотин орасида лутф бўлиши лозим. Лекин она қалби рашк қилади. Ўғли уни бошқа биров билан алмаштиришидан қўрқади. Экувчи бошқа бўлиб, ҳосилини эса бошқа томон йиғиб олишидан ҳадиксирайди. Ҳар нима бўлганда ҳам, шундай вазиятларда иккисининг ҳам ҳақларига риоя этилиши талаб қилинади.

33. Шунингдек, онангиз ва сизнинг орангиздаги муносабатни аёлингизга ошкор қилманг. Уларнинг ўринларини кўтаринг, унга зиён келишига асло йўл қўйманг. Улар орасидаги муносабатни мустаҳкамланг. Уларни доим ҳам солиштираверманг. Уларнинг ҳар бирининг ўз ўрни, ҳар бирининг ўзига яраша муомала қиладиган характери, ҳар бирининг амал қилиниши лозим бўлган ҳуқуқ ва бурчлари бор.

34. Ота-онангиз ораларидаги оилавий муаммоларга аралашишдан четланинг. Улар орасида бетарафликни тутинг ва чиройли насиҳат қилиб, келишиб яшашларига замин яратинг.

35. Уларни, кийинишларини, кўринишларини, ҳар ишдаги ихтиёрларини, табиатларини, услубларини ва иш жараёнларини танқид қила кўрманг. Айблари очилиб, бошқалар танқид қилишидан хавотирда бўлсангиз, чиройли услуб билан, хафа қилмайдиган ва қалбларига жароҳат етказмайдиган тадбир билан муомала қилиб тўғриланг. Айбларини очиб, хафа қилиб қўйманг.

36. Ака-укаларингиз билан алоқаларингизни яхшиланг. Агарда орангизда бирор муаммо бўлса, буни онангизнинг кўз ўнгларида намоён қилманг, кўрсатманг. Чунки она буни кўрса, хафа бўладилар ва ўкинадилар.

37. Ота-она ўртасидаги муаммоларда отангиз ҳақилигини билсангиз ҳам, отангизни қўллаб-қувватламанг. Отангизни онангизга билдирмасдан қўлланг.

38. Диний ишларини ҳикмат ва чиройли мавъиза билан тушунтиринг. Бу муносиб китоблар ҳадя қилиш, илм ва зикр мажлислари ёки фойдали маърузаларга олиб бориш кабилар орқали амалга ошади.

39. Уларнинг илм-маърифат мажлисларида иштирок этишларига моне бўлманг. Улар ўзларида турли хил билимларни шакллантирмоқчи бўлсалар, маърузалар, илмий ҳалқалар, ўтиришлар, диний маросимлар, ОАВда эълон қилинадиган кўрсатувларга йўл очиб беринг. Уларга ҳеч бўлмаганида ойлик илмий-маърифий журналлар етказиб туринг.

40. Ота-онага яхшилик қилишнинг энг яхши вақти бу ибодат маҳалларидир. Агар онангиз билан ҳаж ёки умра ибодатида бўлсангиз, уларнинг қуллари бўлинг, уларни эҳтиёт қилинг, меҳрибонлик қилинг, у зот билан бирга бўлишдан лаззатланинг, қўлларидан ушлаб олинг ва йўлдаги ҳодисалар ҳақида хабар бериб туринг. Кўзингизни узманг ва ёрдамингизни аяманг.

Давоми бор...
Сулаймон Соқир
"Онага яхшилик қилишнинг 150 йўли" китоби
Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Онага яхшилик қилишнинг 150 усули (5-қисм)