Тадбиркорлар кимгадир топшириш мумкин бўлган кичик вазифаларга ўз диққатларини қаратганларида ҳақиқатан ҳам муҳим нарсалар билан шуғулланишга улгурмайди. Агар даромадли бизнесни синаб кўришни истасангиз, мажбуриятлар ва иш вақтини тақсимлаш қоидалари ҳақида унутманг.
Ишнинг 5 фоизини бажаринг
Муваффақиятли тадбиркорлар ишнинг бор-йўғи беш фоизини бажарадилар. Бироқ ҳаммаси унинг айнан қандай иш эканига боғлиқ.
Билл Гейтс Microsoft бош офисидаги ҳожатхоналарни ювиши ёки Илон Маскнинг Tesla’ни қўлда йиғаётганини тасаввур қилиб кўринг. Албатта, бу аҳмоқона туюлади – бу уларнинг вақти ва истеъдодини бекорга сарфлашдир.
Сиз компания рулидасиз. Фақат сиз эплайдиган юқори даражали молиявий ва маркетинг вазифалари бор. Улар даромаднинг асосий қисмини олиб келади. Айнан шу сизнинг беш фоизингизни ташкил этади. Ўйлаб кўринг-а: энди чексиз вазифалар рўйхати ҳақида қайғуришингиз керак эмас. Ишингиз тобора олға силжийди!
Ўзингизга савол беринг: «Ишнинг қайси беш фоизига диққатимни қаратишим лозим?» Буни тушунишингиз билан кейинги қадам – максимал даражада самарали ишлаш масаласига ойдинлик киритиш.
Ўйлаш учун вақт ажратинг
Миянгизга ғаройиб фикр келдими? Энди эса кимдир чалғитгани учун у ҳақида унутдингизми?
Бу сизни хафа қилади ва ҳар қандай иш муҳитида содир бўлади. Мулоқот бизнесингизнинг муваффақияти учун жуда муҳим. Бироқ ўзингизнинг беш фоизингиз устида ишлаш учун шахсий вақтингиз ва ақлий қувватингизни ҳимоя қилишни ўрганишингиз лозим.
Шунинг учун кундалик жадвалингиздан фикрларингиз билан ёлғиз қолиш учун вақт ажратиш зарур. Бу вақтда энг муҳим ишларни бажариш лозим. Бу вақтда сизни ҳеч ким ва ҳеч нарса чалғита олмайди. Кечки пайт 3-4 та вазифани ажратинг ва ушбу дақиқаларда уларни бажаринг.
Бундай одат сизга камида икки соатлик тўхтовсиз иш учун қувват беради. Куч энг кўп бўлган вақтни танланг.
Қолган 95 фоиз нима бўлади?
Сиз аллақачон вақтингизни фойдали сарфладингиз. Бироқ қолган ишларни нима қилиш керак? Бу ерда ўйинга малакали мутахассислар аралашади.
Ўзининг «Е ҳақидаги афсона» китобида Майкл Гербер мағлубият ёқасидаги нонвойхона эгаси ҳақидаги ҳикояни сўзлайди. Бундай муваффақиятсизликнинг сабабларидан бири – аёлнинг ишга мос келувчи ходимларни ёллай олмаганидир. Дастлаб, у молияни кузатиши керак бўлган ҳисобчини ишга олади.
Бари яхши эди. У келгач, бизнес тез ривожланиб кетади. Бироқ вақт ўтгач, у барча вазифалар учун жавоб беришни бошлади. Ишнинг катта қисми учун қимматли вақтини сарфларди. Натижада ҳисобчи ишдан кетди. Бизнес эгаси яна бир ўзи қолди.
Жамоангизнинг ўзи учун аталган вақти бўлиши керак. Улар ҳам ишнинг беш фоизига ўз эътиборларини қаратишлари зарур. Идеал кўринишда биргина кўникмага ихтисослашган ходимларни ишга олиш лозим.
Тадбиркорларда мураккаблик уйғотадиган ягона жиҳат – вазифаларни тўғри тақсимлаш. Улар бир вақтнинг ўзида барчасини назорат қилишни истайдилар. Бироқ қимматли вақтингизнинг барини сарфлагандан кўра вазифаларнинг бир қисмини бажариш учун ҳақ тўлаган даромадлироқ. Ўз жамоангизни ўқитиб-ўргатинг ва уларга қолган ишнинг 95 фоизини ишониб топширинг.
Айнан ишонч вақт ва қувватингизни тежайди. Айнан қувват инновацион ғояларни пулга айлантиради.
Манба: Kun.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”