Аъробий сўради:
– Эй Аллоҳнинг Расули, туяни боғлайми ёки эркин қўйиб, таваккул қилайми?
Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрдилар:
– Боғлаб таваккул қил!
Яна Аллоҳ Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
– Агар Аллоҳга ҳақиқатан таваккул қилсангиз борми, у эрта билан оч чиқиб, кечқурун тўқ қайтган қушларни ризқлантиргани каби сизларни ҳам ризқлантиради.
Шақиқ Балхий ризқни таъминлаш учун ишламас, ризқ топишга баҳона изламасди. Бир пайт ҳаж сабаб бўлиб, Маккада Иброҳим ибн Адҳам билан учрашиб қолди.
Иброҳим ибн Адҳам ундан ризқ топиш учун бундай ҳаракат қилмаслигингга сабаб нима, деб сўради. Шақиқ Балхий ҳикоя қилди:
– Қачонлардир бир пайт чўл сари йўлга чиққандим. Чўл ўртасида қаноти синиқ бир қушни кўрдим. Ҳаракат қилмас, учолмас эди. Ўзим-ўзимга: «Қани, кўрай-чи, бу қуш қаердан ва қандай озиқланаркин!» – дедим ва бир оз нарироқда беркиниб, кута бошладим. Туйқусдан оғзида чигирткаси билан бир қуш учиб келди ва чигирткани қаноти синиқ қушнинг оғзига солди.
Шундан кейин мен ҳам ўз-ўзимга дедим:
– Бу соғлом қушга бу қаноти синиқ қушни таъминлатган Аллоҳ мени ҳам таъминлагай!
Кейин ишлашни ташладим, фақат ибодат билан банд бўла бошладим. Шунда Иброҳим ибн Адҳам деди:
– Нечун сен ногирон қушни таъминловчи соғлом қуш бўлмайсан? Ҳаракат қилувчи қуш бўлсанг янада фазилатли ва янада шарафлироқ бўлардинг! Эшитмаганмисан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай буюрганлар: “Берган қўл олган қўлдан хайрлироқдир”. Ҳамда доимо ҳар ишда ҳар нарсанинг энг юксак даражасига толиб бўлмоқ мўмин учун шон-шараф ҳисобланади. Чунки Аллоҳнинг солиҳ бандалари мартабага фақат шу тарзда юксаладилар.
Иброҳим ибн Адҳамнинг бу сўзларини эшитган Шақиқ Балхий янглиш йўлда юрганини англаб етди, унинг қўлини ўпди ва: “Сен менинг устозимсан!”, деди.
Абу Ҳомид Ғаззолий
Манба:islom.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”