Тухум харид қилаётганда одатда икки хил танловга эга бўламиз: оқ ва жигарранг. Табиийки, ранги ва нархи (жигаррангдагиси қимматроқ) сабаб улардаги фарқ борасида фикрлар бор. Кўпчилик жигарранг тухумнинг фойдаси кўп деб ўйлашади. Бироқ аслида улар бир хил. Айтилганларни ҳисобга олиб, уларнинг фарқи нимада эканига ойдинлик киритамиз.
Гап товуқда
Тухумлар орасидаги ҳақиқий фарқ – уларни қўйган товуқлар. Оқ патли товуқларда оқ тухум бўлади, қизил патли товуқлар эса жигарранг тухум қўяди.
Жигаррангни органик бирлашма - протопорфирин IX беради. Бундан чиқди, тухумлар орасидаги фарқ унинг ранги ва органик бирлашмалар экан. Тухумнинг таркиби эса сифатига кўра бир хил бўлиб қолаверади.
Атроф-муҳитнинг таъсири
Бироқ қайси тухум аслида яхшироқ? Товуқ нима билан боқилгани, шунингдек у яшаган атроф-муҳит муҳимроқ. Масалан, кундуз куни қуёшда сайр қилиш учун қўйиб юборилган қушнинг тухумида D витамини кўпроқ. Бу омега-3 ёки D витамини билан озиқланган товуқларга ҳам тегишли. Бундай товуқлар тухумларида бошқаларга қараганда ана шу моддалар кўпроқ бўлади. Агар ёқимли ҳидга эга тухум ейишни маъқул кўрсангиз, бунинг учун рациони ёғларга бой товуқлар тухуми мос келади.
Бундан ташқари, таъм хусусиятига таом тайёрлаш ва овқатланиш жараёни ҳам таъсир кўрсатади. Тухумлар қанча узоқ сақланса, таъми ҳам ғалати бўлиб қолади.
Товуқлар қандай боқилгани муҳим
Тухумлар ўрамига эътибор беринг. Қишлоқда ёки бозорда сотиладиган тухумлар табиатга яқин товуқлардан олинади. Улар доим янги бўлади. Агар омега-3 кислоталари билан тўйинтирилган тухумни харид қилсангиз, демак товуқ рационида балиқ мойи кўп. Ўз-ўзидан, уларнинг нархи ҳам баланд. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”