Бу мақола ким учундир қўрқинчли туюлиши мумкин. Бироқ мазкур белгиларни вақтида билиш ҳамма учун фойдали. Уларни диққат билан ўқинг, ана ўшанда илгарироқ билсам бўлар экан, деб афсусланмайсиз.
1. Чарчаш
Чарчаш қайсидир маънода урфга айланиб қолди. Демак, инсон кўп ишлаб, кам ухлашига тўғри келяпти. Бироқ чарчоқ ҳисси сизни дам олиш кунлари ва таътилдан кейин ҳам тарк этмаса, балки сабаб зўриқиш билан боғлиқ эмасдир. Чарчаш — кўплаб касалликларнинг умумий белгиси. Энг аввало, эндокринологга бориш ва қалқонсимон безнинг нормал ишлаётганини текширтириш лозим бўлади.
2. Терлаш
Агар жисмоний машқларни бажараётган бўлсангиз, кўп терлаш — нормал ҳолат. Ётоқхонангиз жуда иссиқ бўлса, тунда ухлаш вақтида кўп терлаш ҳам — нормал ҳолат. Балки иссиқлаб кетишингиз жисмоний фаоллик ва қалин кўрпа билан боғлиқ эмасдир. Катта артериянинг сиқилиб қолиши бунга сабабдир. Бу эса инфарктга олиб келиши мумкин. Шунинг учун дастлаб ётоқхонангиздаги батареяни кўздан кечиринг, кейин эса кардиолог қабулига боринг.
3. Жиғилдон қайнаши
Кўкрагингиздаги ғалати қайнаш ҳиссига эътибор бермай, буни тушлик вақтида истеъмол қилинган кулчага боғлашингиз мумкин. Бироқ айрим ҳолатларда жиғилдон қайнашига ўхшаш ҳислар ошқозон ҳазм қилиш эмас, юрак билан боғлиқ муаммолар ҳақида белги беради. Шундай экан ош содасини топиш ҳақида эмас, кардиолог қабулига ёзилиш ҳақида ўйлаш керак.
4. Вазннинг йўқотилиши
Кўпчилик парҳезсиз, машқларсиз ва ҳаёт тарзини ўзгартирмасдан озиш ҳақида орзу қилишади. Шунинг учун вазн ўз-ўзидан камайишни бошласа, шуни билингки, бу хурсанд бўлиш учун сабаб эмас. Аслида хулоса чиқаришга шошилманг. Вазнинг бирданига кутилмаганда камайиши — онкологик касалликларнинг белгиларидан бири. Шунинг учун озиш учун нима сабаб бўлганини шифокор билан биргаликда ўйланг. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”