"Киши уйланиш билан динининг ярмини барпо қилади, қолган ярми учун эса, Аллоҳга тақво қилсин”. Мен кўп нарса хоҳламайман, фақат динимнинг ярмини барпо қиладиганим, турмуш ўртоқ сўрайман Роббимдан.
Аëл беш вақт намозини ўқиса, номусини сақласа, эри билан яхши турмуш кечирса, ўзи истаган эшикдан жаннатга киради.
Жаннатнинг ўзим истаган эшигидан эрим билан биргаликда киришни истайман.
Ҳозирги қизлар жуда ҳам серхарж экан. Олтин, уй учун охири кўринмайдиган мебеллару ҳар турли керакли-кераксиз ашқол-дашқоллар... Эркаклар доимо елиб югуришга мажбур бу нарсаларга пул топиш учун. Олтин, кумуш фарқи йўқ, бир никоҳ узуги ва уй учун зарур бир қанча ашëлардан ташқари нарсаларнинг кераги йўқ менга. Уйга олинадиган ашëларнинг моддий томони менинг ва эримнинг бўйнига тушади. Табиийки, эримнинг хаëли доимо пулда, пул топа олмаса кимдандир қарз олишда бўлади, балки қўшимча ишлашига тўғри келади. Эр доим асабий. Мен оиламда ҳузур хоҳлайман.
Биласизми, менинг хаëлимдаги уй шундай: бир ëтоқхона, ўзимиз ўтириб Ислом динидан қилинадиган суҳбатлар учун бир хона, яна кичкина масжиди, кутубхонаси бор ва Роббимиз билан ëлғиз қоладиган бир хона. Мен учун бу хоналарнинг ичида қандай мебел бўлиши эмас қандай қалб бўлиши муҳим.
Тўй, қизлар базми, яна қанчадан қанча кераксиз харажатлар – булар барчаси ўзини кўрсатиш, кўз-кўз қилиш учун. Ҳозирги кунда бўлаëтган тўйлар гуноҳ уяси бўлиб кетган. Бу эса динимизга тескари.
“Бир қўй сўйиб бўлса ҳам зиëфат бер”
Пайғамбар алайҳиссалом Абдураҳмон ибн Авфга буюргани каби суннат амални бажаришни истайман мен. Маҳрим ҳам ҳаж бўлсин. Роббим насиб қилса, борайлик ўша муборак жойларга. Гуноҳлардан тозаланиб, ҳузур олиб келайлик. Қалбимиз Аллоҳ дея урсин. Бунинг нимаси ëмон?
Эрим қандай бўлсин...
Пок бўлсин, кўзларида бошқа бировнинг изи бўлмасин, кўзига кўз тегмаган бўлсин. Мен кўзларимни унинг учун сақлаяпман.
Зотан, динимиз бизга шуни буюрмайдими? Илк ва охирги маротаба эримни яхши кўришни истайман.
Мен эримга “ўзимни ҳеч кимга очиб кўрсатмадим, сен эгаси бўлган қалбим калити сенинг қўлингда” деб айтишни истайман.
Ҳозирда турмушга чиққанимдан кейинги орзу қилган ҳаëтим кўз олдимдан ўтмоқда. Сочларимга, ўзимга оро бериш учун кўзгу қаршисидаман. Чунки оиласи бағрига Роббимнинг омонати ҳузур топиш учун келяпти. Эшик қўнғироғини босишидан олдин очаман эшикни. Унинг яхшисини ошириб, ëмонини яшираман, унга қарши овозимни кўтариб гапирмайман, ўзимни доимо тоза тутаман, энг чиройли кийимларимни унинг учун кияман, энг мазали таомларни пишириб олдига қўяман. Энг кўп соғинганим эса Роббимиз ҳузурида турмуш ўртоғим имомимиз бўлсин, орқасида мен ва болаларимиз бирга турайлик. Мана шундай нарсалар истайман Роббимдан.
Турмуш ўртоғимнинг пок қалби бўлсин, инсонларни бахтли қилиш учун ғайрати жўш урсин. Қўлни қўлга бериб Роббимиз розилигига эришиш учун ҳаракатда бўлайлик. Тили ширин бўлсин. Ҳар инсон хато қилади, мен ҳам хато қиламан. Ўша хатоларимни тузатишимга ширин тили билан ëрдамчи бўлсин. Бир-биримизга ëмон гап гапирмайлик, орамиздаги севги ва ҳурмат камаймасин. Айтишадику севги ўсимликлар номи билан бошланади, ҳайвон номлари билан тугайди. Бизнинг оиламизда шундай бўлмасин.
Менга “Мен сендан розиман. Аллоҳ ҳам сендан рози бўлсин” десин. Бундан ортиғи менга керак эмас. Мен шуни истайман Роббим. Кўнглимдаги истакларимнинг хайрлиларини менга насиб эт, кўнглимни менга хайрли бўлганга рози қил.
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”