Мактабдан шоша-пиша чиққан ўн ёшли болакай музқаймоққа чопди. Шу шаҳд билан музқаймоқхонага кираётиб у ногоҳ бу ердаги хизматчи қиз билан тўқнашди. Дўкон хизматчисининг қўлидаги музқаймоқ идишларидан бири ерга тушиб кетди. Яхшиямки идиш бўшаган экан. Орада бир оз хижолатпазлик бўлди, бола терга ботди.
Бироздан сўнг у олдига сув қўйган официантга табассум қилиб, атрофидагилар маза қилиб ялаётган қуйма музқаймоқнинг нархини сўради.
"50 цент," жавоб қайтарди хизматчи қиз. Унинг оҳанги ғазабнок туюлди.
"Илтимос, бир дақиқа кутиб туринг," деди болакай ва чўнтагидаги чақаларини икки марта санади, жажжи бармоқларида нималарнидир ҳисоблади. Бу орада унинг тепасида турган официант уни кутаётган мижозларга кўз югуртириб бетоқатланди, болага норози кўзларини қадади.
"Пулимга яраша қуйдириб олсам бўладими?"
"Бўлади, бўлади, фақат тезлаштир!" хизмат кўрсатаётган қиз қўполлик билан жавоб қайтарди.
"Унда илтимос, 35 центга яраша музқаймоқ олиб келсангиз".
Қиз кичкина мижозга энса қотирганича столдан узоқлашди, кейинроқ боланинг олдига музқаймоқ солинган идишни ва ҳисоб ёзилган қоғозни қўйиб кетди. Кайфияти йўқлиги учун бўлса керак, жажжи мижозга илтифот ҳам қилмади.
Музқаймоқ жону-дили бўлгани учун болакай унинг муомаласига эътибор қилмади. Бошқаларникидан кам бўлса ҳам, йигитча борига қаноатланиб, ширинликни еди. Сўнгра ҳисобни олди ва кассага 35 цент тўлади, дўконни мамнун кайфиятда тарк этди.
Кўз қири билан уни кузатиб турган официант столни йиғиш учун келганида бир фурсат тек туриб қолди, сўнг намланган кўзларини артганча кичкина мижозга раҳмат айтиш учун кўчага отилди.
Болакай отасидан олган 50 центнинг 15 центини чой-чақа учун официант қизга олиб қўйиб, 35 центлик музқаймоқ еган ва миннатдорчилик рамзи сифатида идиш ёнига уч дона беш центлик тангани қолдириб кетган эди.
Шуҳрат САТТОРОВ
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?