Кўпинча ота-оналар фарзандларининг кун тартибига амал қила олишмайди, шунинг учун ҳам ундан воз кечадилар. Психологларнинг айтишича, тайм-менежмент болаларнинг ривожланиши учун жуда муҳим жараён. Унинг ёрдамида фарзандларимиз ҳордиқ ва иш ўртасидаги чегарани белгилашни ўрганадилар.
Бугун ота-оналарнинг кўпчилиги тартибга қарши чиқишмоқда. Уларнинг бу борадаги фикрлари қуйидагича:
- ёш болаларга тайм-менежмент керак эмас;
- кун тартиби – ўтмиш сарқити;
- кун тартибига амал қилиш жуда мушкул;
- тайм-менежмент – болада ижодий салоҳиятнинг ривожланишига халақит қилади.
Бироқ бу фикрларга қарамай, кун тартиби болалар учун зарур. Айниқса бугун улар ўйин ва турли гаджетларга кўп вақт сарфлаётган бир пайтда. Болалар қанча вақтни ўйинга ва қанчасини дам олиш учун сарфлашни тушунмайдилар. Аниқ тартиб ана шу чегараларни белгилашда ёрдам беради.
Тайм-менежментнинг ижобий томонлари
- Бола барча ишларни ўз вақтида бажаришга одатланади – уйғониш, тишларни тозалаш, овқатланиш, сайрга чиқиш, ўйнаш, ухлаш;
- иммунитет мустаҳкамланади;
- болалар боғчаси ва мактабга ўрганиш енгиллашади;
- бола анча тартибли бўлади.
Шундай қилиб, тайм-менежмент – фойдали нарса. Фарзандингизни тартибга ўргатишга ҳаракат қилинг ва тез орада унинг ижобий натижасига ўзингиз гувоҳ бўласиз. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”