Вегетарианлик учун оммавий равишда гўштдан воз кечиш сайёрадаги озиқ-овқат хавфсизлигига салбий таъсир этади. Сабзавотлар, мевалар ва бошқа ўсимликлар одамларнинг эҳтиёжларини қондира олмайди. Олимларнинг таъкидлашича, инсон организми катта миқдордаги клетчаткани ҳазм қилишга қодир эмас.
АҚШнинг Калифорния университети олимлари фикрига кўра, гўштдан воз кечиш табиатга салбий таъсирни камайтиришга ёрдам бермайди, аксинча, вазиятни янада оғирлаштиради. Тадқиқотчи Фрэнк Митлонер табиатни муҳофаза қилувчиларнинг гўштни истеъмол қилишдан воз кечиш фикрини маъқулламаслигини айтди. Олимнинг айтишича, чорва моллари транспортга қараганда кўпроқ карбонад ангидрид ажратмайди.
Атмосферага чиқариладиган бутун антропоген (одам фаолияти натижасида пайдо бўладиган) омилларнинг 9 фоизи қишлоқ хўжалигига тўғри келади. Бу борада етакчилик электр энергияси ишлаб чиқаришга тўғри келмоқда (28 фоиз). Ундан кейинги ўринда транспорт туради, унинг кўрсаткичи худди шунчага тенг. Учинчи ўринни оғир саноат (22 фоиз) эгаллаган. Чорвачиликнинг улуши эса атиги 3,9 фоизни ташкил этади.
Чорвачиликнинг хавфи ҳақидаги тушунчалар унинг иқлимга таъсирини нотўғри баҳолаш натижасида пайдо бўлган. Транспорт секторида машина деталларини ишлаб чиқариш ҳисобга олинмаган. Бу эса вазиятнинг нотўғри баҳоланишига сабаб бўлган.
Вегетарианлик янги агромайдонларни ўзлаштиришни талаб этади. Бироқ сайёранинг 30 фоиз ери бунга яроқли, холос.
Манба: Turon24.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”