09:00 / 31.12.2018
4 658

Кўпроқ пул топиш одамнинг шахсий хусусиятларига боғлиқ экан

Кўпроқ пул топиш одамнинг шахсий хусусиятларига боғлиқ экан
Тадқиқотчилар кўпроқ пул топишга ёрдам берувчи учта шахсий хусусиятни аниқладилар. Ушбу хусусиятлар экстровертлик (одамлар билан киришимли ва энергияси кўп одам сифати), инсофлилик ва осон келишмаслик (being disagreeable) эканлиги маълум қилинди.
Олимлар тадқиқотда "Terman Study of the Gifted" журналида тўпланган ишлаш қобилияти юқори бўлган одамлар ҳақидаги маълумотларга таянишди.

Копенгаген университети иқтисодчиси Мириам Геновски шахсий хусусиятларнинг пул топиш ва муваффақиятга эришишга таъсирини ўрганиб чиқиш мақсадида ушбу маълумотларни таҳлил қилди. Ҳақиқатан ҳам, ўз ишига бир хилда, пухта ёндашишига қарамай, турли одамларнинг даромадлари бир-бириникидан сезиларли даражада фарқ қилган. Бундай натижа уларнинг шахсий хусусиятларига боғлиқ бўлган.

Психологик тадқиқотда IQ даражаси 130 дан юқори бўлган 18 ёшдан 75 ёшгача бўлган мингга яқин калифорнияликлар иштирок этди. Уларнинг ақлий салоҳияти ва қобилиятлари деярли тенг бўлишига қарамай, ҳамма иштирокчилар ҳам кўп пул топмаган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, инсофли ва экстроверт бўлган одамлар ўз ишида муваффақиятга эришган.

Шунингдек, осон келишмаслик характери, яъни конформист бўлишнинг тескариси исталган соҳада лидер бўлган одамнинг ўз ходимларини қадрлаши билан бирга уларга танқидий муносабатда бўла олишини ҳам англатади.

Юқоридаги уч хусусиятга эга бўлган энг машҳур бой ва муваффақиятли одамлардан бири Стив Жобс ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кўпроқ пул топиш одамнинг шахсий хусусиятларига боғлиқ экан