Қуён: (1903, 1915, 1927, 1939, 1951, 1963, 1975, 1987, 1999, 2011)
УМУМИЙ ТАЪРИФ
Қуён мучали вакиллари 2019 йилдан сира қўрқмасалар бўлади. Тўнғиз йили сизни ҳар жабҳада қўллаб-қувватлашга шай турибди. Тадбиркорлар айнан тўнғиз йилида узоқ муддатли фойдали шартномаларга имзо чекади. Фақат ҳамкорлар тарафидан тақдим этиладиган шартнома шартлари билан обдон танишиб чиқинг.
Янги йилда саломатлигингизга жиддий эътибор қаратишингизга тўғри келади. Елвизакдан қочинг, шамоллашдан сақланинг.
Оилангизда сокинлик ва аҳиллик ҳукм суради. Ёлғизлар учун янги йил романтик учрашувлар ва эҳтиросли лаҳзаларни ҳадя этмоқчи.
САЛОМАТЛИГИ
Тўнғиз йилида қуён мучалида таваллуд топганларнинг ошқозони муаммо туғдириши мумкин. Бунга биринчи навбатда ўзингиз айбдор бўласиз. Овқатланиш режими ва меъёрига амал қилмаслик оқибатда ошқозон-ичак тизимида жиддий муаммоларни юзага келтиради. Агар ортиқча вазндан безовталанаётган бўлсангиз, янги йилнинг биринчи кунидан спорт билан шуғулланишни бошланг.
Зарарли одатлар ҳисобланган чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмолидан қатъиян воз кечинг. Шунда йил бўйи саломатлигингиз аъло даражада бўлади.
АЁЛЛАР
Янги йил биринчи навбатда сизга хуш кайфият бахшида этади. Фақат тўнғиз йилида ташқи кўринишингизга баъзи ўзгартишларни киритишингиз тавсия этилади.
Соч турмагингизга ижобий ўзгартишлар киритсангиз, жуфтингиз, ёки бўлғуси жуфтингиз албатта сизга янада кучлироқ муҳаббат билан боқа бошлайди. Оила қурмаганлар қарама-қарши жинс вакилларига нисбатан янада мулойим ва илиқ муносабат юритишлари, дўстлар сонини кўпайтиришлари керак. Фитнес клубга қатнай бошласангиз, ҳуснингизга ҳусн, бахтингизга бахт қўшилиши тайин.
ЭРКАКЛАР
Қуён мучалида туғилган эркаклар ҳаётида янги йилда туб ўзгаришлар кўпчиликни ташкил этади. Масалан, оила қурмаганлар бахтини учратиши ва унга эришиши учун жиддий сабаблар кўндаланг бўлади. Фақат уни ўз вақтида илғай билсангиз бас. Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам эҳтиёткорликни меъёрдан ошириб юбормаслигингиз тавсия этилади. Дангасалик янги йилда сизга дўстлик қилмайди. Пул топиш, оилада фаровонлик ҳукм суриши учун фаол бўлишингиз лозим.
2019 йили кўпчилик эркакларнинг мавқеси ошиши кутилади. Моддий аҳволингиз сиз истаган даражага етишига шубҳа йўқ. Лекин йил давомида дам олишни ҳам унутиб қўйманг. Акс ҳолда энг муҳим режаларингизни ҳақиқатга айлантиришда оқсашингиз кузатилиши ҳеч гап эмас.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди