Бир фожир аёл мусулмон, тақводор, солиҳ ва келишган бир йигитга ошиқ бўлиб қолди. Йигит шу атрофдаги бир масжидга қатнар, лекин доим Аллоҳдан хавфда бўлар эди. Фожир аёл эса бадавлат ва гўзал эди. У йигитни бир неча марта ўз уйига чақирди, аммо йигит бош тортди.
Аёл йигитни оғдириш учун кўп чоралар қўллади, аммо барчаси беҳуда кетди. Аёлнинг қалбидан йигит мустаҳкам ўрин олган бўлса, йигитнинг қалбидан Аллоҳ жой олган эди. Ниятига етиша олмаган аёл ниҳоят сеҳр-жодуга қўл уриб, йигитни кечаси келадиган қилиб сеҳрлади. Ярим тунда йигит ўзида нимадир ҳис қила бошлади. Нимадир уни қаергадир тортар эди. Йигитнинг кўнглида ўша аёлни кўришга иштиёқ пайдо бўлиб, кучая бошлади. Йигит бунга қарши чиқишга ҳаракат қилар, лекин уддасидан чиқа олмас эди. Ниҳоят, оёқлари уни ташқарига бошлади. Шунда йигит отасининг олдига бориб, «Отажон, мени боғлаб қўйинг» дейишга мажбур бўлди.
Ота аввалига бундан бош тортди, лекин ўғли гапида туриб олгач, ноилож уни уйнинг устунига боғлаб қўйди. Йигит: «Отажон, дод деб йиғласам ҳам арқонни ечманг», деб тайинлади. Вақт ўтган сари йигитнинг дод-фарёди ортиб борар, йиғлаб, оғриқдан бақирар эди. Тонг отгач, йигитни овози чиқмай қолди. Отаси яқинига борганда эса у ҳаёт билан видолашиб бўлган эди.
Офарин! Қалби пок йигит ўлим азобида ҳам Роббига хиёнат қилмади. Шунинг учун Аллоҳ ҳам уни ҳимоя қилиб, гуноҳдан сақлади ва гўзал хотима билан тақдирлади.
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди