08:16 / 05.01.2019
5 454

2019 йил учун энг яхши парҳез эълон қилинди

2019 йил учун энг яхши парҳез эълон қилинди
Фото: ЎзА
Америкалик шифокорлар ва диетологлар 2019 йил учун энг маъқул бўлган овқатланиш рационларини саралади. Парҳезлар рейтинги U.S. News & World Report журналида чоп этилган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Экспертлар бир нечта парамертлар бўйича 40 дан зиёд овқатланиш рационларини таҳлил қилиб, улар ичида энг маъқули «Ўртаер денгизи парҳези» деган хулосага келган. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу парҳез тана вазнини камайтириш билан бирга қон-томир касалликлари хавфининг олдини олади. Бундан ташқари, мазкур парҳез жуда оддий ва хавфсиз, соғлом овқатланиш талабларига жавоб беради.

«Ўртаер денгизи парҳези» кўп миқдорда мева-сабзавотлар, дуккакли ва уруғли ўсимликлар, ёнғоқ, йирик тортилган ундан тайёрланган нон, макарон маҳсулотларини истеъмол қилишни ўз ичига олади. Шу билан бирга лаҳм гўшт истеъмолини камайтириш, балиқ, денгиз маҳсулотларидан тайёрланган таомларни кўпроқ тановул этиш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 2019 йил учун энг яхши парҳез эълон қилинди