От: (1906, 1918, 1930, 1942, 1954, 1966, 1978, 1990, 2002, 2014)
УМУМИЙ ТАЪРИФ
2019 йили от мучалида туғилганлар қанча кўп ҳаракат қилса, шунча кўп муваффақиятни қўлга киритади. Тўнғиз йили уларга нафақат юқори лавозим, балки мўмай даромадни ҳам ваъда қилмоқда. Фақат сизга янги йилда қўшимча ишга ўтиш тавсия қилинмайди. Акс ҳолда яқин инсонингизнинг норозилигига баҳона топилади. У кўпроқ вақт уйда, унинг ёнида бўлишингизни хоҳлайди.
Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда ҳам омадингиз чопади. Айримлар йил ўрталарига бориб бошқа шаҳарга, ёки янги уйга кўчиб ўтишлари мумкин. Оиласиз бўлсангиз, худди ўша ерда бўлғуси ёрингизни учратасиз. Оилали бўлсангиз, ўша янги манзилда фарзандли бўлишингиз эҳтимоли бор. Саломатликни назоратдан қочирманг.
САЛОМАТЛИГИ
Ҳақиқатан, 2019 йили саломатлигингизга алоҳида эътибор қаратмасангиз бўлмайди. Бирор ерингиз оғриса-ю, муолажани ортга сураверсангиз, охири бу хасталик сурункали айланиб кетади. Юракни ва асаб тизимини жуда эҳтиёт қилинг. Бунинг учун камроқ асабийлашишингиз, зарарли одатларга берилмаслигингиз, вақтида дам олишингиз, кўпроқ пиёда сайр қилишингиз, тўғри овқатланишингиз керак.
Ортиқча вазн ҳам сизнинг душманингиз эканини унутманг. Иложи борича кўча овқатини еманг, мева, сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилинг.
АЁЛЛАР
2019 йили от мучалида туғилган аёллар шахсий ҳаётида танаффуслар юзага келади. Танаффуслар ижобийликка хизмат қилади, ишонинг. Бу йил янги уйга кўчишингиз, янги ишга ўтиш, оиласиз бўлсангиз, бўлғуси жуфтингиз билан учрашиб танишишингиз учун қулай ва хайрли кечади.
Оиласизларнинг аксарияти шу йил охирига етмай, албатта бахтини топади. Мавқе масаласи ҳам мабодо ишлаб турган ерингиздан бўшаб бошқа ишга ўтиб кетмасангиз, ижобий ҳал бўлади. Моддий аҳволингиз ҳавас қиладиган даражада яхши кечади.
ЭРКАКЛАР
2019 йил бошидаёқ шахсий ҳаётингизга обдон назар солинг. Мустақил бўлишингиз, зарарли одатлардан воз кечишингиз учун йил жуда самарали келади. Баъзилар бошқа ишга ўтишлари кутилади. Айримлар эса аксинча ишлаб турган ерида униб-ўсиб, мартабанинг юқори чўққиларини эгаллашлари учун барча имкониятлар мавжуд. Моддий аҳволингиз йил охирига бориб яхшиланади. Йил сўнгида тадбиркорлар фойдали келишувга эришади, ходим сифатида ишлайдиганлар катта миқдорда мукофот пули олади.
Шахсий ҳаётда ҳам омадингиз кулади. Ёлғиз бўлсангиз, ёз ойларида ажойиб бир инсон билан танишасиз. Бу воқеа кутилмаганда, сершовқин давралардан бирида содир бўлади. Оилалилар учун турмуш ўртоғи ҳақиқий дўст, ҳамкор, суюкли ёр бўлиб қолади. Уларнинг сабри, матонати боис сиз йил бўйи ёқимли гармония қуршовида бўласиз.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди