21:30 / 05.01.2019
21 773

Маймун мучалида туғилганларни 2019 йилда нималар кутмоқда?

Маймун мучалида туғилганларни 2019 йилда нималар кутмоқда?
Маймун: (1908, 1920, 1932, 1944, 1956, 1968, 1980, 1992, 2004, 2016)

УМУМИЙ ТАЪРИФ
Маймун мучалида таваллуд топганлар учун 2019 йил ажойиб тарзда бошланади. Омад сиз томонда, орзуларингиз кетма-кет ҳақиқатга айлана боради. Шахсий бизнесингизни очиш, оиласиз бўлсангиз, оила қуриш учун ҳам тўнғиз йили қулай, хайрли келади.

Айниқса, ёз ҳамда куз бошларида омадингиз келиши белгилаб қўйилган. Иш излаётганлар мўмай даромадли иш топишга муваффақ бўлади. Иши борлар эса ҳамкасблар билан муносабатларни янада мустаҳкамлашади, раҳбарлар ишончини қозонишади.

Агар пулни керак-нокерак нарсага сарфлайвермасангиз, моддий аҳволингиз ҳам 2019 йилда ёмон кечмайди. Саломатлик масаласида эса асабларингиз жабр кўриши кутилади. Баъзилар йил давомида бош оғриғи, иммунитет тушиши, ҳолсизликдан безовталанишлари мумкин.

САЛОМАТЛИГИ
Юқорида таъкидланганидек, маймун мучали вакилларининг аксарияти жисмоний ва руҳий зўриқишлар туфайли асаблар қақшашидан азоб чекишлари кутилмоқда. Лекин бир нарсани ҳисобга олинг. Саломатлигингиз ўз қўлингизда. Худодан тилаш билан чекланмасдан, ўзингиз ҳам ҳаракатлар содир этишингиз лозим. Кўп ишлайдиганлар дам олишга ҳам алоҳида ўрин беришлари керак.

Айримлар эса уйқусизликдан қандай халос бўлишни билмай қийналишлари мумкин. Бўйин ва умуртқа поғонангизда муаммолар юзага келиш эҳтимоли бор. Аммо даволанишда ўз билганингизча йўл тутманг. Албатта мутахассисга мурожаат этинг.

АЁЛЛАР
Маймун мучалида туғилган аёллар табиатан қувноқ, одамшаванда. Шу одатларингиз 2019 йили иш беради. Кўплаб танишлар орттирасиз. Ҳаётингизда қувончли лаҳзалар кўп бўлади. Аммо йил давомида ҳақиқат излаб, эмоцияни жиловда ушлай билмай кўп асабийлашишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Билинг, бу ҳолатлар оқибатда депрессияга олиб келади. Доимо юз бераётган воқеа-ҳодисаларга хотиржам баҳо беришга ҳаракат қилинг. Турмушга чиқмаганлар йил бўйи албатта орзусидаги инсоннинг эътиборига тушади. Оиласи борларнинг бахти тўкис бўлади иншооллоҳ.

Масъулияти юқори бўлган ишларда ишловчи аёллар йил ўрталарига бориб мавқеини янада мустаҳкамлаш имконига эга бўлади. Молия масаласида харидларнинг кетидан қувманг. Тежамкор бўлинг.

ЭРКАКЛАР
Эркакларимиз ҳам муваффақиятлардан қуруқ қолишмайди. Истеъдодингиз, қобилиятингиз, тўғрисўзлилигингиз ва интилувчанлигингиз сизга ҳам мавқе, ҳам обрў, ҳам моддий тўкинлик олиб келади. Оиласи борлар рўзғор ташвишларини ўз зиммаларида ушлашга, муаммоларни ўз вақтида бартараф этишга одатлансалар ёмон бўлмайди. Профессионал касбингиз бўйича малакангизни оширишга ҳам тўнғиз йилида алоҳида вақт ажратинг.

Оиласизлар орзусидаги инсонни учратишади. Фақат уларнинг ишончини йўқотиш учун хизмат қиладиган ҳаракатлар содир этмаслигингиз тавсия этилади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Маймун мучалида туғилганларни 2019 йилда нималар кутмоқда?