
Инсон умрининг қиймати солиҳ амаллар ва мазмунли бўлишлигидадир. Муддатини узун бўлишлигида эмас! Гоҳида ҳаёт жуда мазмунли бўлади, гоҳида эса тескариси.
Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ эллик йилдан озроқ вақт умр кечирдилар. Аммо, у киши ҳисобини Аллоҳ таологина биладиган яхшиликларни тарк этдилар.
Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ ҳам эллик йилдан озроқ вақт умр кечирдилар ва у киши ҳам жуда кўп яхшиликларни тарк этдилар. Буларнинг ҳисоб-китобини Аллоҳнинг ўзи билувчидир.
Баъзи инсонлар тўқсон йил ва ундан ҳам кўп умр кечирадилар. Бирор нарсага қўл урмайдилар. Айни шу – мазмунсиз умрдир. Шу боис ҳам уламолар “Умрнинг қиймати солиҳ амаллар билан” деган фикрга тўхталишган.
Ҳақиқий умр – солиҳ амалларга бой бўлганидир.
Инсон умрини замондан иборат деса, у қадр-қиймати йўқ умрдир.
Инсон умрини солиҳ амалларда деса, у умрларнинг энг улуғидир.
Муҳаммад Ротиб Набулсий
Абдуссами ЭРГАШЕВ таржимаси
Абдуссами ЭРГАШЕВ таржимаси
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар