Бокуда ҳижоб сабаб ишдан кетган устозини ўқувчилар кўз ёш билан кузатди

Бокуда ҳижоб сабаб ишдан кетган устозини ўқувчилар кўз ёш билан кузатди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўқувчиларнинг севимли устози билан кўз ёш тўкиб хайрлашаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Видеога илова қилинган маълумотга кўра, ўқитувчи ҳижоб ўрагани сабабли ишдан бўшатилган. Бу хабарни эшитган ўқувчилар эса севимли устозлари билан хайрлашиш учун унинг атрофига тўпланган.

Кадрларда болаларнинг устозини қўйиб юбормай, у билан ҳиссиётли тарзда хайрлашаётгани акс этган. Видеодаги ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида турли фикрларга сабаб бўлмоқда.

Ҳозирча ўқитувчининг ишдан бўшатилиши сабаблари ҳақида видеога илова қилинган маълумотдан ташқари қўшимча расмий изоҳ келтирилмаган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар