
Хитойлик олимлар импотенцияни яхши парвариш қилинмаган тишлар билан боғлашмоқда, деб ёзади Спутник нашри.
Аниқ бўлишича, ёмон гигиена туфайли юзага келган милк касалликлари эркаклар жинсий аъзосини қон билан таъминлаб турувчи қон томирлари зарарланиши эҳтимолини оширар экан. Мутахассислар тадқиқот давомида 200 минг нафар эркакни текширишган ва ушбу муаммолар ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлиқлик борлигини аниқлаганлар.
Тадқиқотлар шуни кўрсатганки, периодонт касалликлари билан оғрийдиган эркаклар жинсий қовушиш учун керак бўлган эрекцияга ўзларининг соғлом шерикларига кўра уч баробар ортиқ эриша олмаганлар.
Бу сингари муаммоларнинг олдини олиш учун тишларни бир кунда икки марта тозалаш ва тишлар оралиғини тозалаш учун тиш ипларидан фойдаланиш тавсия этилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.