15:58 / 16.01.2019
4 834

Ҳаёт пушаймон қилиш учун жуда қисқа...

Ҳаёт пушаймон қилиш учун жуда қисқа...
Аёл таксига ўтирди ва ҳайдовчига аэропортга бормоқчилигини айтди. Машина ўнг чизиқ бўйлаб йўл олди. Тўсатдан қора рангли юк машина қаршисидан чиқди. Ҳайдовчи тўқнашиб кетмаслик учун зудлик билан тормоз берди. Такси тўхташга улгурди, аммо орқадан келаётган машина билан тўқнашиб кетишига бир баҳя қолди. Юк машина ҳайдовчиси ойнадан бошини чиқариб ҳақорат қилганча бақира кетди. Такси ҳайдовчиси эса хотиржам табассум билан самимий қўл силкиб қўйди.

Бир зумда рўй берган бу воқеадан даҳшатга тушган аёл, такси ҳайдовчисининг бу ишидан ажабланди. “Нега бундай қилдингиз? – дея сўради аёл. У сал бўлса машинангизга зиён етказиб, иккимизни ҳам ўсал қиларди”.

Такси ҳайдовчиси кулимсираб:
– Ахлат қутиси қоидаси, – деди.
– У нима дегани? – деди аёл ҳеч нарсани англамай.
– Айрим одамлар ахлат қутиси каби, – дея изоҳлади ҳайдовчи. – Юрагида ахлат кўтариб юради, жаҳл-ғазаб ва тушкунлик ташийди. Қалби ахлат билан тўлиб-тошиб кетса, қаергадир тўкишга эҳтиёж сезадилар. Уларнинг руҳий ахлатига мен ёки сиз нишон бўламиз. Шундай пайтларда ҳеч ўзингизга олманг, хафа бўлманг. Уларга яхшилик тиланг ва йўлингизда давом этинг. Ундайларнинг ахлатини ишхонангиз ёки уйингизга кўтариб борманг. Кўчадаги бошқа одамларга ҳам сочиб юрманг. Омадли ва бахтиёр инсонлар ахлат қутиларига кунларини маҳв этиш, руҳиятларига таъсир кўрсатишларига йўл қўймайдилар. Ҳаёт тонгда пушаймонлик билан уйғониш учун жуда қисқа. Шунинг учун сизга гўзал муомалада бўлган инсонларни севинг ва яхши муносабатда бўлмаганларга яхшиликлар соғининг. Ҳаёт – ўн фоиз қандай ишларни бажарганингиз ва 90 фоиз уни қандай қаршилаганингизга боғлиқ.
Умида АДИЗОВА тайёрлади

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳаёт пушаймон қилиш учун жуда қисқа...