Аллоҳ мол-дунё (бойлик)ни фарз ибодатлар, намозларни вақтида адо қилиш ва закот бериш учун туширган. Аллоҳнинг мол-давлати ҳайвоний нафс – фақат еб-ичиш ва лаззатланиш учун берилмаган. Бойлик, мол-дунё, ризқ-насиба Аллоҳники ҳисобланади. Шунга ишонган инсонгина ҳақиқий мўмин ва шокир банда даражасига эришади.
Агар инсон “Мол-дунё, неъматни ўзим қўлга киритдим, неъмат менга ўз кучим соясида берилди”, “Бойликка ўз илмим билан эришдим” (“Қасос” сураси, 78-оят) дея худбинларча ўйласа ва ўзига бино қўйса, ҳақиқий Муғнийни инкор этишга уринса, Қуръони Каримда келтирилган ношукрлар, нонкўр ва андишасизлар тоифасига киради. Агар бойлик, мол-давлат, тўкин ҳаёт ишқибозлиги кишини Аллоҳга бандалик қилиш ва инсоний фазилатлардан узоқлаштирса у дунёдаги энг разил кимсага айланади.
Бир ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
“Бойликни намоз ўқиш ва закот бериш учун туширдим. Одам боласининг бир водий (тўла) бойлиги бўлса, иккинчисини ҳам истайди. Шояд икки водий (тўла моли) бўлса учинчисини ҳам истайди. Одам боласининг қорнини тупроқдан бошқа ҳеч нарса тўлдиролмайди. Аллоҳ тавба қилганни кечиради”.
Аллоҳ мол-давлат билан сийлаган кимса устидаги бандалик ҳақини адо этмаса унинг учун ернинг ости афзалроқ. Инсон Роббисини, Яратувчисини таниш, унга имон келтириш, Уни севиш, Уни зикр этиш учун яратилган. Инсоннинг ички дунёси (кўнгли) иймон, илм ва ҳикмат учун яратилган. Лекин баъзи нодонлар кўнгил дунёсини Аллоҳнинг Бир-у Борлиги, муборак исмлари, гўзал сифатлари, буйруқларидан маҳрум этиб, ўткинчи дунёнинг мол-дунёси муҳаббати билан тўлдирадилар. Шунга қарамай кўнгиллари тўлмайди. Ўзи ва мол-дунёсининг асл манбаси бўлган тупроққа қайтгунларича фақирлик, очкўзлик ва мол-дунёга ҳирсмандликдан фориғ бўлолмайдилар.
Умида АДИЗОВА
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди