Ўн икки ёшларда эдим. Мактаб харажатларимни топиш учун уйма-уй газета тарқатар эдим. Шу он исмини эслолмайдиганим кекса хоним менинг мижозим эди. Менга кечира олиш борасида жуда чиройли ва унутилмас сабоқ бердики, умид қиламанки, мен ҳам бир куни кимгадир айни ҳиссиётларни шундай гўзаллик билан туҳфа этаман.
Зерикарли, шанба куни эди. Ўртоғим билан кекса хонимнинг уйи орқасидаги боғчада бир бурчакка яшириниб олганча томга тош ота бошладик. Қўлимиздан учган тошлар тунукадан думалаб пастга тушишини осмондан думли юлдуз тушаётганини томоша қилгандек кузатиб завқланардик. Думалоқ тош олдимда, бор кучим билан томга ирғитдим. Аммо тош бу сафар томга эмас, эшикнинг ойнасига тегди. Ойна синганини товушини эшитган заҳотимиз, яширинган жойимиздан учиб чиқиб қочдик. Кекса аёл бизни кўриши мумкин эмасди. Тун бўйи кекса аёл мени тутиб, жазолашини ўйлаб қўрққанимдан ухлай олмадим. Эртаси куни газетасини бериш учун эшигига борганимда, одатдагидек самимий табассум билан ҳол-аҳволимни сўради. Аммо мен айбдорона қиёфада унинг юзига ҳам қараёлмасдим. Охири топган пулимни жамғариб, аёлга синган ойна учун тўлашни ўйладим.
Уч ҳафтадан кейин етти долларга етди жамғармам. Бир қоғозга “Ойнангизни синдирганим учун хижолатдаман. Умид қиламанки, бу пул янги ойна олиб қўйиш учун етади” деб ёздиму пул билан хатжилд ичига қўйдим. Кечки пайт қоронғу тушишини кутиб, хатжилдни кекса хонимнинг почта қутисига отдим. Бир зумда руҳим енгил тортди. Энди аввалгидек кекса хонимнинг кўзларига қарай олишимни ўйлаб ичим севинчга тўлди. Эртаси куни эшигига бориб, газетасини узатгандим ҳар доимгидек жилмайиб қаршилади мени. Мен ҳам унга жавобан кўзларига қарадим.
Шундоқ орқамга қайтганимда:
– Ҳой, бир дақиқа тўхтагин, хаёлимдан кўтарилди, бу қуробиялар (русчада: печенье) сенга дея қўлидаги халтани узатди. Уйдан узоқлашарканман мазза қилиб қуробияларни ея бошладим. Бир нечта ширинлик еганимдан сўнг халтада бир хатжилдга кўзим тушди. Ичида қисқа жумла илова қилинган етти доллар бор экан: “Сен билан фахрланаман!”.
Туркчадан Умида АДИЗОВА таржимаси
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди