13:11 / 21.01.2019
7 511

Кардиолог врачга мурожаат қилиш учун 10 та сабаб...

Кардиолог врачга мурожаат қилиш учун 10 та сабаб...
Сиз билан боғлиқ қуйидаги ҳолатларда кардиолог врач кўригидан ўтиб қўйишингиз саломатлигингизни асрашингизда асқотади:
1. Жисмоний зўриқиш ёки бошқа сабаб туфайли юрак ва кўкрак қафасида оғриқ пайдо бўлса;
2. Ортиқча вазн;
3. Тинч ҳолатда артериал қон босими 130/80 мм дан ортиқ бўлса;
4. Озгина жисмоний ҳаракатдан кейин ҳам нафас қисиб қолса (айниқса, тананинг горизонтал ҳолатида), ҳолсизликни ҳис қилсангиз ва кўп терласангиз, бошингиз тез- тез айланиб турса;
5. Оёқлар шишса;
6. Юрак уриш мароми бузилса (аритмия);
7. Томир уриши тезлашса (бир дақиқада 90тадан ортиқ);
8. Томир уриши секинлашса, яъни бир дақиқада 60 тадан кам (брахикардия);
9. 35 ёшдан ошган бўлсангиз ва авваллари кардиологга мурожаат қилмаган бўлсангиз;
10. Қандли диабетда ва айрим спорт турлари билан шуғулланганда ҳам кардиолог назоратидан ўтиб туриш лозим.

Эслаб қолинг, кардиологнинг назоратида бўлиш миокард инфаркти ва бошқа юрак қон-томир касалликларида юзага келувчи хавфни сезиларли даражада камайтиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кардиолог врачга мурожаат қилиш учун 10 та сабаб...