15:08 / 25.01.2019
8 454

Сир сақлаш хусусида

Сир сақлаш хусусида
“Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) айтадилар: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) мени бир иш билан жўнатгандилар. Шу сабаб онамнинг олдиларига кеч қолдим. (Уйга) келганимда онам сўрадилар:

– Нега кечикдинг?
– Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) мени бир иш билан жўнатгандилар, – дедим.
– Қандай иш? – деб сўрадилар.
– Бу – сир!
– Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг сирларини ҳеч кимга айтма! – дедилар”. (Муттафақун алайҳ)

Шарҳни бошлашдан аввал ҳадисни Имом Бухорий “Сир сақлаш” бобида келтирганини айтиш лозим. Баъзи олимлар бу сир Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) оилаларига оид эканлиги, акс ҳолда, уни яшириш Анасга ҳалол бўлмаслигини таъкидлаганлар. Ибн Баттол айтади: “Аҳли илмнинг фикрича, соҳибига зарар келтирадиган сирни очиш мубоҳ эмас, лекин одам ўлгач, тириклигида яширилган нарсаларнинг сир тутилишига зарурат йўқ”. Бунда у одамнинг обрўйига путур етмаслиги ва камситилмаслиги шарт.

Ибн Ҳажар бу борада шундай дейди: “Маълум нарса шуки, бировнинг сирларини вафотидан кейин очиш ёхуд очмаслик борасида аниқ ҳукм йўқ. Бунда қуйидаги ҳолатга қараб иш тутилади:

1. Мубоҳ ҳолатлар: бу мустаҳаб ҳам бўлиши мумкин. Ҳатто сир соҳиби истамаса ҳам. Агар гап кишининг тақвосидан хабар берувчи каромат, манқаба ва ҳоказолар борасида кетаётган бўлса.
2. Макруҳ ҳолатлар. Булар баъзида ҳаром бўлиши ҳам мумкин. Бунга ибн Баттолнинг фикри асос.
3. Вожиб ҳолатлар. Гап бажарилиши лозим бўлган мажбурият ва бурчлар ҳақида кетаётган бўлса”.

Сир сақлаш ҳақида Анасдан яна бир қанча ҳадислар ривоят қилинган: “Сиримни сақла, ишонарли бўл!”.
“Бир-бирига ишониб суҳбатлашаётганларнинг ҳеч бири шериги истамаган нарсани ошкор қилмоғи ҳалол бўлмайди!”.

“Биров бир нарса деб, атрофига қараб қўйса, бу омонат бўлади”.
Бинобарин, сир сақлаш дўстлик одобларидан биридир. Оғзи бўшлик қилиш яхши бўлмагани каби, оғзи бўшлар билан жуда яқин бўлиш ҳам дуруст эмас.
Баҳодир МУҲАММАДИЕВ

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сир сақлаш хусусида