Мақолада сизга қандай овқатланиш режими мос тушишини билиб олишингиз мумкин.
Ҳамма нарсадан қаноатланганлар учун уч марталик овқатланиш
Бу бизга болаликдан таниш бўлган овқатланиш режимидир — нонушта эрталаб 7—8 да, тушлик — 13—14 да ва кечки таом 19—20 да.
Кўп парҳезшунослар вазнни назорат қилишда тез-тез ва кам-камдан ейиш одатий уч марталик овқатланишдан кўра кўпроқ ёрдам беришини айтади. Аммо баъзи тадқиқотлар буни рад этмоқда. Чунончи, саккиз ҳафта давомида иккита гуруҳ иштирокчилари калорияси камайтирилган парҳез тутди, аммо битта гуруҳ кунига уч маҳал, иккинчиси олти маҳал овқатланди. Натижада иккала гуруҳ иштирокчилари ҳам озди, олимлар сезиларли фарқларни пайқамади.
Агар сиз 8 дан 5 гача ишласангиз ва овқатланишлар орасида тамадди қилиб олишга имкониятингиз бўлмаса, овқат тайёрлашга ортиқча вақт сарфламоқчи бўлмасангиз, ортиқча вазн ва овқат ҳазм қилишдаги муаммолардан азоб чекмасангиз, кун ўртасида очлик ҳиссини сезмасангиз, уч марталик овқатланиш режими сизга мос тушади.
Очлик ҳиссини назорат қилиш учун тез-тез овқатланиш
Бунда кундалик калория меъёри кичик порцияларга тақсимланади. Одатда бу олти марта овқатланиш бўлиб, уларнинг учтаси асосий овқатлар ва қолгани тамаддилардир.
Бундай усулнинг афзаллиги шундаки, кун давомида сиз очликни ҳис қилмайсиз, шу туфайли калорияларни ҳисоблаб, ўзингизни овқатдан чекламасангиз ҳам, кам егулик истеъмол қиласиз.
Ортиқча вазнингиз бўлса ва ундан қутулмоқчи бўлсангиз, кун давомида тамадди қилиш имкониятингиз бўлса, кун давомида кўпинча очликни ҳис қилиб, кечқурун эса жуда кўп нарса еб қўйсангиз, ёмон холестерин ва инсулин миқдорини камайтирмоқчи бўлсангиз, сиз тез-тез овқатланиш режимини кўриб чиқишингиз мумкин.
Юрак ва мия саломатлиги учун қисқа муддатли очлик
Бу шундай овқатланиш схемасики, унда сиз 16—18 соат давомида фақат сув ичасиз, қолган вақтда эса истаганингизча овқатланасиз, аммо жуда тўйиб кетмаслигингиз ва зарарли нарсаларни емаслигингиз керак. Шунингдек, бошқачароқ схема ҳам бор — ҳафтасига беш кун оддий режимда овқатланиб, ҳафтасига икки марта 24 соатдан оч қолиш.
Оч қолишнинг фойдасини кўрсатиб берувчи кўплаб тадқиқотлар бор. АҚШдаги Кексайиш муаммолари бўйича миллий институт катта тадқиқотчиси Марк Мэттсон таъкидлашича, ошлик қондаги шамоллаш маркерлари миқдорини камайтиради ва оксидланиш стрессини камайтиради, ўрганиш қобилиятини ва хотирани қўллаб-қувватлайди.
Агар сиз вазн ташлай олмасдан, янги нарсани синаб кўрмоқчи бўлсангиз, эрталаблари очликни ҳис қилмасангиз, овқат тайёрлашга кўп вақт сарлашни истамасангиз, қисқа муддатли оч қолишни синаб кўришингиз мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди