Ота ва ўғил балиқ тутиш учун кўлга бориб чодир тикладилар. Тонгда кўлга қармоқ ташлаб чодирга қайтардилар. Бир соатлардан сўнг кўлга қайтиб, тўрни тортиб кўришди ва 4-5 балиқ илинганини кўриб мамнун бўлишди.
Бола отасига:
- Дадажон, мен тўрга балиқлар илинишини билган эдим, - деди.
- Қаердан билдинг? - дея сўради ота.
Боланинг нигоҳлари чақнаб шундай деди:
– Тўримизга балиқ илинишини сўраб Аллоҳга дуо қилдим. Шунинг учун ҳам билгандим! Балиқларни идишга солиб, яна кўлга тўр ташладилар ва овни пишириб ейиш учун чодирга қайтдилар. Овқатдан сўнг яна тўрни кўздан кечириб унда типирчилаётган балиқларни кўриб севинишди.
Бола яна ўша гапини такрорлади:
- Мен тўрга балиқ илинганини билардим.
- Қаердан билдинг, ўғлим?
- Яна дуо қилдим Аллоҳга. Шунинг учун тўримизга балиқлар илинди.
Яна кўлга тўр отиб, чодирга қайтдилар. Уйқудан олдин кўлга тушиб тўрни текшириб кўришганди, битта ҳам балиқ илинмаган экан.
- Мен балиқ илинмаслигини билган эдим, - деди бола отасига. - Бу сафар дуо қилмадим. Тўримизга балиқ илинишини сўраб Аллоҳга илтижо қилмадим.
Ота ҳайрон сўради:
– Нега дуо қилмадинг?
– Чунки бу сафар сиз тўрга хўрак қўндиришни унутдингиз, - дея жавоб берди бола.
Гўдак ақли билан бола ҳам биладики, сабаби бажарилмаган дуонинг натижаси бўлмайди...
Кавсар Нур таржимаси
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди