17:30 / 01.02.2019
6 815

Олимлар мияни ёшартириш усулини топишди

Олимлар мияни ёшартириш усулини топишди
Мунтазам аэробик машқлар ёрдамида мияни анча ёшартириш мумкин, чунки улар ақлий фаолиятга ижобий таъсир кўрсатади.

Колумбия университети (АҚШ) олимлари тадқиқот ўтказиб, шундай хулоса келишган. Уларнинг сўзларига кўра, тадқиқот натижаларини барча ёшдаги кишиларда синаб кўриш мумкин. Айтиш жоизки, ёш ўтган сари жисмоний машқларнинг организмга бўлган ижобий таъсири фақат ортиб боради.

Мутахассислар 20 ёшдан 67 ёшгача бўлган 132 нафар кўнгиллиларга ярим йил давомида ҳафтасига тўрт марта турли спорт турлари билан шуғулланишларини таклиф қилишади. Тадқиқот якунидан сўнг олимлар машқларнинг хотирага, диққатни бир жойга тўплашга, мақсадга интилишга, иш фаолиятни ташкиллаштириш ва феъл-атворини назорат қилишга бўлган таъсирини баҳолашади.

Жисмоний машқларни тўлиқ бажарган 94 кишининг барчасида ижобий ўзгаришлар қайд этилган. Аэробика билан шуғулланиш энг самарали деб тан олинган. Тадқиқотчилар машқларни бажарган кишиларнинг нафақат миянинг бажариш вазифалари яхшилаган, балки унинг сиртқи қаватдаги йўғонлиги ортган.

Шунингдек, аэробик машқлар илм олишга бўлган қобилиятни кучайтиради ва ўз баҳосини юқори қўйишга ижобий таъсир кўрсатади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олимлар мияни ёшартириш усулини топишди