Айтишларича, Искандар Румий замонида бир жонивор пайдо бўлди, унга ким рўпара келса дарҳол ҳалок бўларди. Искандар донишмандлари бу балони даф қилиш учун ҳар қанча уринсалар ҳам, ҳеч нарса қила олмадилар.
Ниҳоят, бу балони даф қилиш чорасини Арасту ҳаким топди. Унинг буйруғи билан жуда ҳам катта ойна тайёрладилар, унинг орқасида бир-икки киши бекиниб ўтириши мумкин эди. Ойнани жуда катта аравага жойладилар. Арасту ойна орқасида бекиниб ўтирди. Аравани у жонивор турадиган жойга яқинроқ ерга келтириб қўйдилар.
Жонивор одам исини олиб, арава томонга кела бошлади. Аравага яқин келганида кўзи ойнага тушди-ю, ўз суратини кўриб, дарров йиқилиб ўлди. Бу ишдан таажжубланган Искандар Арастудан бунинг ҳикматини сўради.
Арасту шундай баён қилди:
- Эй Искандар, бу жонивор ер остида неча йил ётган бадбўй буғлардан вужудга келганди, унинг кўзида заҳри қотил бор эди, кимга кўзи тушса, у киши дарров ўларди. У ойнага қараганида ўз аксига назари тушди ва кўзидаги заҳри қотил алал оқибат ўзини ўлдирди. Искандар Арастуга таҳсин ўқиди.
Қуёшим, бу ривоятни бекорга келтирмадим. Бу жониворни ҳалок этган нарса ҳасаддир. Одамларнинг бирор ютуғини кўролмаслик, дўстларининг ютуқларидан хафа бўлиш ҳасад дейилади ва у охир оқибат инсон қалбини кир қилиб қўяди.
Жоним қизим! Бошқаларда бор нарсаларнинг сенда йўқлигига ўкинма! Ҳасадгўй бўлма. Аксинча, бошқаларга берилган неъматларга ҳавас кўзи билан боқ. Шундай яхши нарсаларни сенга ҳам ато этишини Аллоҳдан сўра! Қалбинг доимо ҳавасга тўла бўлсин! Бундай қалб билан қандай муваффақиятларга эришиш мумкинлигини ўзинг кўрасан.
Баъзида дўстона танбеҳларингни ёки аччиқ ҳақиқатни айтиб чин дўстлигингни билдирмоғингни ҳасад деб тушунадиганлар чиқиб қолади. Сен улардан дарров йироқлаш, самимий инсонларга яқинроқ бўл ва ўзинг ҳам оппоғим, ҳеч қачон самимийлигингни йўқотма! Ана шунда ҳаётинг гўзал бўлади. Йўлингда учрайдиган тўсиқлар ва ҳеч бир нарса сен учун қийинчилик туғдирмайди.
Саида ИБОДИНОВА
Манба: Azon.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди