19:23 / 05.02.2019
6 033

Тўқсон ёшли аёлнинг ўгитлари

Тўқсон ёшли аёлнинг ўгитлари
1. Ҳаёт одил эмас, аммо, шунга қарамай гўзал.
2. Ҳаёт жуда қисқа, ўзингга озор берганлардан нафратланиб вақтни совурма.
3. Ҳеч ким, ҳеч ким ўзини муҳим санамасин!...
4. Топган пулингни ақл ва тежамкорлик билан ишлат.
5. Ҳар доим баҳсда ютиб чиқишинг шарт эмас, баъзан “Ҳмм” деб қўявер, кетсин.
6. Кимнингдир елкасига бош қўйиб йиғлаш, ёлғиз йиғлашдан кўра яхшироқдир.
7. Хайрли харажатларни ният қилиб пул жамғариб боравер.
8. Шоколад ҳақида гап кетганда тихирлик қилиш ярашмайди.
9. Ўтмишинг билан муроса қилгинки, келажагингга дахл қилмасин.
10. Йиғлаётганингни болаларинг кўриб қолиши муаммо эмас.
11. Ҳаётингни бошқаларнинг ҳаёти билан чоғиштирма. Улар бу даражага қандай етиб келганини билмайсанку!?
12. Агар биров билан муносабатларингдан одамлар хабар топишини истасаманг, бу муносабатда узоққа боролмайсан.
13. Бахтли болалик яшаш учун ҳеч қачон кеч эмас. Болалигингни бошқатдан яшаш буткул ўзингга боғлиқ ва бунга ҳеч ким аралашишга ҳақли эмас!
14. Ҳаётда нимани истасанг шуни ортидан борасан ва бу йўлда “Йўқ” деган жавобни қабул қилмайсан.
15. Чиройли ясатилган уйингда яйраб яша, жавондаги чиройли идишлардан фойдалан. Хос кунларни кутиб яшама, нафас олаётганинг ҳар дақиқа ўзига хос.
16. Бинафша ранг кийимларни кийиш учун кексайишни кутма. Антиқа услубинг билан ҳаммани лол қолдиришнинг айни фурсати.
17. Нохуш воқеалардан кейин ўйла: “Беш йилдан кейин бу воқеани аҳамияти бўладими?!”
18. Ҳаммани ва ўзингга қилинган ноҳақликларни авф эт.
19. Бошқалар сен ҳақингда нима деб ўйлаши сенга нима?!
20. Вақт ҳар нарсага малҳам дейдиларми? Сени тушунмаганларга вақт бер.
21. Қандай яхши ёки ёмон яшасанг-да барибир ўтади.
22. Бетоб бўлсанг сенга ишинг эмас, яқинларинг, оиланг ва қадрдонларинг қарайди. Ришталарни узма, яқинларингга вақт ажрат.
23. Мўъжизаларга ишон!
24. Унутма, сени ўлдирмаган нарса сени кучли қилади.
25. Ҳар куни албатта кўчага чиқ, мўъжизалар ҳамма жойда бўлиши мумкин.
26. Ҳаётни кўп айблама, ҳаракатга кириш ва қўлингдан келганини бажаришга ҳаракат қил.
27. Энг яхши нарсаларга ҳали олдинда, умидсизликка тушма.
28. Нима қилишингни билмай бошинг қотганида чуқур нафас ол, ёрдам беради.
29. Хатоларингни ислоҳ қилиб яша, аммо уларга йўл қўйганинг учун ўзингни тинимсиз айблама! Сен ўзингни кечирсанг, бошқалар ҳам сени кечиради.
30. Ҳаёт чиройли гулқоғозга ўралган, боғичлари жозибадор совға эмас, аммо жуда гўзал ҳадия. Буни унутма!...
Кавсар НУР тайёрлади

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тўқсон ёшли аёлнинг ўгитлари