17:22 / 06.02.2019
8 353

Айрилиқдан куйганлар учун: Татьянанинг Онегинга мактуби

Айрилиқдан куйганлар учун: Татьянанинг Онегинга мактуби
Мен сизга ёзаман; яна не даркор?
Не дея биламан, сизга мен яна?
Лекин биламанки, сизнинг ихтиёр
Жазо берсангиз ҳам менга нафрат-ла.
Қора ёзмишимга бир томчи қадар,
Марҳамат ва шафқат қилгайсиз лекин.
Ташлаб кетмагайсиз, янчиб хаёлим.
Авваллар мен сукут этмок истадим.
Майли жуда сийрак, майли ҳафтада
Қишлоғимизда мен сизни бир дафъа
Кўрайин, тинглайин сўзингизни жим,
Сизга бир оғиз сўз айтай-да, кейин
Янги учрашувга қадар эрта-кеч
Ўйлайин, ўйлайин, унутмасдан ҳеч,
Деган умид мени қучаркан секин,
Ишонингки, менинг – шу уялганим,
Ҳеч вақтда тасаввур килмайсиз, балким…
Факат айталарким сиз одамсуймас;
Чет ёқа қишлоқда зерикармишсиз,
Биз эса… жозиба эгаси эмас,
Аммо ташрифингиз биз учун азиз!
Нега бизнинг уйга келиб кетдингиз?
Ташландиқ қишлоқнинг бир гўшасида
Сизни ҳеч кўрмаган бўлардим эссиз…
Аччиқ азобни-да билмасдим сира.
Тажрибасиз қлбнинг ҳаяжонини
Бир куни, ким билур, мен енгиб маҳкам,
Кўнгилга мувофиқ топиб бир ҳамдам
Вафодор бир хотин, шафқатли она
Бўлардим, тотмасдан ишқ савдосини.
Ўзга биров билан?!. Йўқ, мен жаҳонда
Бағишламас эдим кимсага қалбим!
Тақдирда ёзилган ўзгармас асло,
Тангри иродаси: сендамиш неким!
Бутун ҳаётимнинг эди муроди,
Сен билан учрашув, сен билан висол,
Биламанки, сени юбормиш Тангри;
Қабргача мени ҳимоянгга ол!..
Тушимда кўриниш берди хаёлинг;
Илғаб бўлмаса-да гўзалдинг айни.
Фусункор нигоҳинг сеҳр этди мени,
Руҳимда жаранглаб кетди овозинг.
Кўпдандир… бир pÿë эмас эди бу!
Киришинг биланоқ танидим дарров,
Тилим тутилганди, танимда олов.
Ва фикран дердимки, унинг ÿзи-кy!
Рост эмасми? Сени таниди туйғу:

Йўқсилга узатар экан садақа,
Ёки тўлқинланган руҳ изтиробин
Намоз-ниёз ила овутган чоқда,
Мен билан сўзлашдинг тинликда сокин?
Мана шу лаҳзанинг ўзида менга
Тиниқ қоронғуда кўрсатиб жилва,
Жимгина суқулиб, бошим силаган
Худди сен эмасми, эй дилбар хаёл?
Сен эмасми, севги ва севинч билан
Умиднинг сўзларин шипшитган хушҳол?
Сен ким: ҳимоячи бир фариштами?
Йўлдан оздирувчи маккор одамми?
Бутун шак-шубҳамни эй хаёл, тез еч!
Эҳтимол, бўш гапдир, бунинг барчаси,
Тажрибасиз қалбга сароб бўлган эш,
Бутунлай бошқадир толеъ лавҳаси…
Майли, шундай бўлса! Мен ўз қисматим
Шу замондан бошлаб тақдим қиламан.
Қаршингда оқизиб ёниқ кÿзëшим,
Ёлвориб ҳимоянг мен ўтинаман.
Сен бир фараз қил-чи, мен ёлғиз бир қиз
Англамайди мени ҳеч ким бу ерда.
Тушунчамда барбод бўлғуси эрта,
Ҳалок бўлишга-да маҳкумман сассиз…
Мен сени кутаман: бир нигоҳ ила
Қалбнинг умидларин жонлантир, яшат,
Ё оғир рўёни кес, сен ачинма,
Сазога лойиқ бир итоб-ла, ҳайҳот!
Битирдим! Даҳшатдир кўздан кечириш…
Уятдан, қўрқувдан қақшайди бу дил…
Лекин, виждонингиз менга кафилмиш,
Унга топшираман ўзимни дадил…

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Айрилиқдан куйганлар учун: Татьянанинг Онегинга мактуби