Нозима келинлик уйига қувониб назар солди. Ҳозир ундан бахтли одам йўқ. Ахир кўнглидагидек инсонга турмушга чиқди. Барчаси у орзу қилгандек.
Оёғи остида суйкалаётган алламбало жунли, ранглари антиқа мушукни кўрди-ю, «ҳа, жонивор, қорнинг очдими?» деб сергўшт, серёғ мантидан иккита берди. Аммо ҳамма ғалва шундан кейин бошланишини қизгина туш кўрибдими?
Кечга бориб «Вой дод!» деган ҳайқириқ хаёлини бошидан учирди. Қайнонасининг овози жаноб мушукнинг хонасидан келаётганди. (Мушукнинг алоҳида хонаси бўлишини Нозима шу ерда билди). Келинчак жон ҳолатда ўша ёққа югурди. Қарасаки мушук ерда чўзилиб ётибди. Жон таслим қилибди жонивор.
Қайнонаси мўлтираб турган Нозимага қараб: - Нима қилдинг мушугимни, жувонмарг?- деганда келинчак дағ-дағ титрай бошлади.
- Манти бергандим холос. Янги пишган мант...!
- Ҳе, мантинг бошингдан қолсин! Қишлоқи! Шумоёқ!
Қайнонасининг чинакамига йиғлашга тушганини кўрган бутун оила йиғилди. Ҳаммаси бир бўлди-ю, қайнисинглисининг «бу мушук сиздан қиммат турарди, келинойи!» дегани ошиб тушди. Қайнонаси эса шу куни уни уйдан ҳайдади.
Масалага маҳалланинг кайвонилари, кўпни кўрган қариялар аралашиб ҳам ҳал қилишолмади. Нозиманинг ҳомиладорлигини билган қайнонаси бир келиб хабар олмади. Эри келиб кетиб юрди.
Нозиманинг ойи кун яқинлашиб ўғил кўрди. Ота-онаси амаллаб қайнонасини бош неварасини кўришга кўндирибди. Жувон чақалоғи билан келинлик уйига қадам қўяркан, бир мушукни деб шунча азобга қолганига ишонгиси келмади. Шу пайт миёвлаб оёғига суйкалган мушукдан ўтакаси ёрилди. Чақалоғини қўлидан тушириб юборишига сал қолди.
Қайнонаси эса: - Бу 500 долларлик мушук. Янгисини олдик. Овқати 200 доллар туради- деди жеркиброқ.
Нозима ич-ичидан қадрига йиғлаганча семиз, эрка мушукка қараб қолди!
Саида ИБОДИНОВА
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди