date
views 5 243

Беркитилган ҳусн...

Беркитилган ҳусн...
Аллоҳ азза ва жалла ҳар бир аёлни гўзаллик ва латофат билан сийлаб, уни ўз жуфти учун яшириб қўйган бўлади. Эри номаҳрамлардан кўзини тийгани сайин, беркитилган ҳусн бирма-бир намоён бўла бошлайди. Йиллар ўтгани сайин, киши ўз аёлига муҳаббати ошиб бораверади. Шу тариқа бахтли ҳаёт сари олғалайверадилар.

Бордию, кўзини тиймаса, билъакс, аёлидаги бор ҳусн ҳам йўқола бошлайди. Кунлар ўтгани сайин, ўз аёлига нисбатан ўзида меҳр топа олмай қолади. Охир-оқибат, бахтсиз ҳаётга мубтало бўлади. Аллоҳ азза ва жалла кўзимизни тийишга буюргани, ўзимиз бахтли ҳаёт кечиришимиз учундир.

«Аллоҳ билур, сизлар билмассиз» («Бақара» сураси, 216-оят)
Маъмур МУХТОР

Манба: Azon.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Беркитилган ҳусн...