10:20 / 10.02.2019
7 339

Озмоқчи бўлган инсонлар учун тақиқланган мевалар

Озмоқчи бўлган инсонлар учун тақиқланган мевалар
Агар сиз озмоқчи бўлсангиз, ҳамма мевалар ҳам бир хилда фойдали ҳисобланмайди.

Бизга болаликдан ҳамма пишган сабзавот ва мевалар соғлиқ учун фойдали бўлиши, қомат учун зарарли эмаслиги онгимизга сингдириб келинган. Лекин овқатланишга бўлган замонавий муносабат бундан қатъий фарқ қилади ва биз мукаммал қоматга эришмоқчи бўлганлар ҳар қандай меваларни ҳам ейиши мумкин эмаслиги тўғрисида кўп эшитамиз.

Агар сиз мева ейишни яхши кўрсангиз ёки овқатлар ўрнини улар билан тўлиқ алмаштирмоқчи бўлсангиз, мақоламизни диққат билан ўқиб чиқишни масалаҳат берамиз. Бу сизга семириб кетмаслик учун қайси меваларни ейиш мумкинлиги, қайсиларини эса чеклаш кераклигини тушунишга ёрдам беради.

Ўрик
Ўрик инсулиннинг қонга тушишига таъсир кўрсатувчи жуда ширин мева ҳисобланади. Инсулин миқдорининг ўзгариши қанча тез-тез содир бўлса, ортиқча вазн йиғилиш эҳтимоли шунча катта бўлади.

Нима билан алмаштириш мумкин?
Энг яхшиси ўрикни резавор мевалар, айниқса қулупнай билан алмаштирганингиз маъқул. Унинг таркибида шакар деярли йўқ, лекин клетчаткалар ва сув жуда кўп. Қулупнай шишларни кетказишга ёрдам беради ва целлюлитни камайтиради.

Авокадо
Биз авакадони енгил салатлар ва қайлаларга қўшишимизга қарамасдан, бу жуда парҳезли таом ҳисобланмайди. У жуда калорияли ва унинг таркибида катта миқдорда ёғ кислоталари мавжуд. Тўйинмаган ёғларнинг кам миқдори фойдали бўлиши мумкин, лекин ҳар ҳолда бир кунда яримтадан кўп авакадо ейиш тавсия қилинмайди.

Нима билан алмаштириш мумкин?
Агар сиз одатдаги сабзавотли салатларнинг турини кўпайтирмоқчи ёки гўшт учун ажойиб қайла қилмоқчи бўлсангиз резавор мевалар қўшиб тайёрланадиган рецептларга эътибор қилинг. Улар ёз фаслида сизнинг организмингиз учун зарур бўлган кўплаб C витаминлари ва антиоксидантларга жуда бой.

Узум
Парҳезшунослар узумларга жуда ишончсиз ва шубҳа билан қарайдилар. Гап нафақат унинг ширинлиги ва калориялилигида, балки ҳазм қилиш тизимига салбий таъсир кўрсатишидадир. Узум қандли диабет ва семириб кетишда, гастрит ва ярали касалликларда тўғри келмайди.

Нима билан алмаштириш мумкин?
Узумларнинг энг ажойиб ва тежамли ўрнини босувчиси — олмалар ҳисобланади. Яхшиси яшил навларини сотиб олинг, лекин агар сизда меъда-ичак йўлларида муаммолар бўлса, унда ширинроқ бўлган сариқ ва қизил олмаларни танлашингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Озмоқчи бўлган инсонлар учун тақиқланган мевалар