07:53 / 11.02.2019
5 191

Мантиқни даъво қилувчига мантиқий жавоб...

Мантиқни даъво қилувчига мантиқий жавоб...
Маҳмуд Ҳасан Канкуҳий (раҳимаҳуллоҳ)нинг ҳузурига бир исёнчи келиб, у кишига деди:
- Мен Аллоҳни кўзим билан кўрмагунимча уни бор эканига ишонмайман! (Аллоҳ сақласин!)
Шайх ундан сўради:
- Нима учун?
Исёнчи жавоб берди:
- Мен уни кўрмаяпман. Менинг одатим, кўрмаган нарсамга ишонмайман. Чунки, мавжудлик кўз билан кўрилмагунча ҳақиқат бўлмайди.
Шайх унга савол берди:
- Отангни ким эканини биласанми?
Исёнчи:
- Ҳа биламан! Отам фалончи.
Шайх:
- Уни отанг эканига ишонасанми?
Исёнчи:
- Ҳа, албатта!
Шайх:
- Сен отангни отасини кўрганмисан? Сен у вақтда мавжудмидинг?
(Шайх бу жойда ажойиб ақлий далил келтирди. Яъни отангни отасини кўрмасанг ҳам уни отангни отаси эканига ишоняпсан-ку?!)

Исёнчи бирор сўз айтолмай, сукут қилиб турарди.
Шайх унга: “Бирор нарсанинг мавжуд экани кўз орқали кўриш билангина исботланади, дея айтиш нотўғридир. Бунга бир қанча мисоллар бор.

Мисол: “Ҳаво” мавжуддир. Лекин, у кўз билан кўрилмайди. Шунингдек, жин ва фаришталар ҳам мавжуддир. Лекин, кўз билан кўриб бўлмайди”, деди.
Исёнчи ўзининг ботил эътиқодидан қайтди ва исломни қабул қилди.
Муҳаммад Юсуф Таълавийнинг “Бадоиъул калом фии баяни ақоидил ислам”
асарларидан Элёрбек Эркинбек таржимаси

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мантиқни даъво қилувчига мантиқий жавоб...