23:30 / 20.02.2019
8 320

Мунажжимлар башорати: 21 февраль куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 21 февраль куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун шошма-шошарлик билан қарорлар қабул қилишингиз тавсия этилмайди. Чунки вазият кун давомида юзлаб маротаба ўзгариши мумкин. Шундай экан, бардош қилишингиз ва кузатувчи сифатида атрофга боқишингизга тўғри келади. Молия билан боғлиқ ҳар бир операцияни ҳуқуқшунослар ёрдамидагина амалга оширинг. Жуда бўлмаганда, ўзингизга нисбатан тажрибалироқларнинг маслаҳатига қулоқ тутинг. Негаки, айнан молиявий масалада катта йўқотишлар ва инқироз хавфи бор.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
21 февралда табиатингизга хос бўлмаган жиҳатлар пайдо бўлади. Сиз жуда сергак ва эътиборли одамга айланасиз. Молиявий муаммолар сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Агар йўл-йўлакай пайдо бўладиган имкониятларни қўлдан чиқармасангиз, шахсий иш билан отланадиган сафарингиз бароридан келади. Иммунитетингиз паст. Ўз вақтида ухлаш ва керакли витаминлар ичиб юришни унутманг. Кечқурунги тоза ҳаво сайри ҳам сиз учун фойдадан холи бўлмайди.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Куннинг биринчи ярмида дўстларингиздан қайсидир бири билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Сиз ўйлаб кўринг, ўша дўстингизнинг ўрнига ўзингизни қўйиб боқинг. Жанжални бас қилинг. Сабаби, жанжаллар, баҳслар ҳаётингизнинг бошқа жиҳатларига ҳам салбий таъсир кўрсатиши ҳеч гап эмас. Айниқса, асабингиз чарчаган бўлса, саломатлик ҳам жабр чекиши мумкин. Кечқурун ёши улуғ қариндошлар билан сен-менга бориб қолишдан сақланинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
21 феврал куни дўстлар ва қондошлар қаршисида бошингизни баланд кўтарган ҳолда муносабат юритинг. Улар орасида кимлардир сизга қарши нималардир қилиб юрган кўринади. Сиз билмасликка, сезмаганликка олинг. Кун давомида ён бериш масаласига алоҳида эътибор қаратинг. Ишхонангизда сизни мамнун эта оладиган ёрқин бир ҳодиса содир бўлиши кутилади. Ҳойнаҳой, сизга янги лавозим таклиф этсалар керак. Муборак бўлсин!

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугунги кунингиз алоҳида аҳамиятга эга бўлади. Сиз катта ишларга қўл уришингиз мумкин. Бу ишда сизга ҳамкасблар ҳам, дўстлар ҳам яқиндан ёрдам беришади. Душманларингизнинг ҳеч бири халал бера олмайди. Моддий аҳволингизни яхшилаш йўлида ҳам муаммо бўлмайди. Пул ортиғи билан келиб чўнтагингизга тушади. Саломатликни тиклаш учун танани чиниқтирувчи муолажалар олинг. Сузиш машқлари ҳам зиён қилмайди.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
21 февралда эрталаб ҳамкасблардан бири ҳақида ғалати бир хабарни эшитасиз ва ҳайратдан тош қотасиз. Бундай лаҳзаларда хотиржамликка эрк беринг, бардошли бўлинг. Бусиз вазиятни кескинлаштириб қўйишингиз мумкин. Тадбиркорлар кун давомида янги ҳамкорлар билан фойдали шартномага имзо қўйишлари кутилмоқда. Энди ҳаракатни тезлаштиришингиз керак. Катта пул тикишингизга тўғри келади. Акс ҳолда ҳамкорлар қаршисида уялиб қолишингиз мумкин.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунингиз идеал тарзда ўтади деб бўлмайди. Бироқ фалокат ва жиддий кўнгилсизликлар ҳам кўзга ташланмайди. Барча ишлар силлиқчасига адо этилади. Режаларингизни зинҳор ўзгартира кўрманг. Куннинг иккинчи ярмида тадбиркорлар янги учрашувлар, шартномаларга имзо чекиш амалларини бошдан кечиради. Оммавий тадбирларни бошқа кунга қолдиринг. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, муолажалар бошлаш ҳақида қайғуринг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
21 феврал куни режаларни тамоман ўзгартириб юборишни истаб қоласиз. Аммо тақдир сизга кутилмаган ҳадяларни юбориши мумкин. Шошилманг. Ишхонангизда ишларингиз бароридан келиши тайин бўлиб турибди. Тушдан кейин янги ишга жойлашган ходим сизни дафъатан танқид остига олиши мумкин. Бу воқеа раҳбарлар қаршисида содир бўлиши сизга алам қилади албатта. Муҳаббатда оиласизлар бўлғуси жуфтини кафе ёки ресторанга таклиф этсалар, мақсадга мувофиқ бўларди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун идеал кетидан қувманг. Ҳатто, иш жойингизда ҳам камтар бўлинг. Айниқса, яқинда бу жамоага келиб қўшилган бўлсангиз, сиз учун камтарлик жуда муҳим. Молиявий муаммолар кун интиҳосига етмай туриб ижобий ҳал бўлади. Бу ишда сизга интернет орқали дўстлашган инсон яқиндан кўмак беради. Кечқурун тўғри овқатланишга эътибор қаратинг. Режимни бузманг. Тоза ҳавода сайр қилгачгина ухлашга ётинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
21 февралда кутилмаганда омад сизга кулиб боқади. Азбаройи қувонганингиздан, бу бахтни ҳатто рақобатчи ва ҳасадгўйлар билан ҳам бўлишгингиз келиб қолади. Лекин бу қадар ишонувчан бўлишингиз тавсия қилинмайди. Акс ҳолда борингиздан ҳам айрилиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Саломатликни халқона йўллар билан мустаҳкамлаш имкони туғилади. Бу имкониятдан унумли фойдаланинг. Айниқса, бел ва оёқ оғриғидан халос бўлишда халқона усуллар катта ёрдам беради.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кунингиз жуда ажойиб бошланади ва сиз ҳар бир вазиятни ўз хоҳишингиз бўйича ташкил этиш имконига эга бўласиз. Асосийси, қўрқманг. Дадил ва мардона олдинга қадам ташланг. Зарарли одатлар анчадан бери сизга қийинчиликлар туғдираётган бўлса, бугун улардан халос бўлиш пайти етди. Оиласизлар олис сафарга отлансалар, бу сафар уларга бахт ато этади. Сафар давомида орзуингиздаги инсон билан танишасиз. Серқатнов йўлларда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Ёмон кўзлардан нари бўлинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
21 феврал куни кайфиятингиз тушкун ҳолатда бўлиши мумкин. Бундай кайфиятдан сизни фақат яқинларингизгина халос эта олади. Ўзингизни ёлғиз ҳис этишдан тийилинг. Ҳаётга реал кўз билан боқинг. Жуда бўлмаса, аламингизни ишдан олинг. Суюкли инсонингизга кўпроқ меҳр кўрсатинг. Кечқурун сизни дўстлар билан учрашув ва қизиқарли суҳбатлар кутиб қолади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 21 февраль куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?