date
views 5 834

Севги вируслар билан курашувчи энг зўр "рақиб" экан...

Севги вируслар билан курашувчи энг зўр "рақиб" экан...
Муҳаббат ҳисси аёллар иммун тизимига жуда ажойиб таъсир кўрсатади деб ёзади "Ҳордиқ" нашри.
Калифорниянинг Тулейн Университети олимлари икки йил давомида махсус тажриба ўтказишди. Улар 47 нафар аёлни танлаб олиб, тиббий кўрикдан ўтказишди ва ҳар ҳафта уларнинг шахсий ҳаёти билан қизиқиб, кундаликка ёзиб боришди.

Агар қайсидир аёл бирор инсон билан танишиб, уни севиб қолганини айтса, уни дарҳол тиббий кўрикдан ўтказиб, қонидан таҳлил олишган. Бундан маълум бўлдики, севиш ва севилиш давомида аёллар қонидаги генлар фаоллиги ошиб, вирусларга қарши кучли ҳимоя ҳосил қилган.
Олимлар бунга сабаб аёл организмининг бўлажак яқинликка нисбатан ҳимояси деб талқин этишмоқда. Чунки жисман яқинлик аёл организмига нотаниш вирусларни юқтириши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Севги вируслар билан курашувчи энг зўр "рақиб" экан...