Бир аёлнинг иши Қози Мусо ибн Исҳоқ раҳимаҳуллоҳнинг суд мажлисларига ҳавола қилинди. Аёлнинг вакили Қози Мусо ибн Исҳоқ раҳимаҳуллоҳга: “Бу аёл эридан 500 динор маҳр олиш ҳаққи бор. Аммо эри бу ҳақни инкор қиляпти”, — дея даъво қилди.
Шунда Қози Мусо ибн Исҳоқ раҳимаҳуллоҳ аёлнинг вакилидан: “Гувоҳларингиз борми?”, —дея сўради.
Вакил: “Улар шу ерда”, — дея жавоб берди. Шу пайт баъзи гувоҳлар бераётган гувоҳликларида ҳақиқатда шу аёлми ёки бошқасими, шуни билиш учун аёл юзини кўришлари учун очишларини сўради. Гувоҳ ўрнидан турди ва аёлга: “Ўрнингиздан туринг” — деди ва бошқа гувоҳларни чақирди. Бу холатларни кузатиб турган эр уларга қарата: “Нима қилмоқчисизлар? — деди.
Вакил: “Аёлингни танишлари учун унинг юзига қарашади”, — деб жавоб берди.
Эр саросимага тушди ва қозига қараб: “Мен сизга гувоҳлик бераманки, менинг зиммамда аёлим даъво қилаётгандек 500 динор маҳри бор! Уни юзини очманглар!", — деди.
Аёл ҳам Қозига қараб: “Мен ҳам сизга гувоҳлик бераманки, мен ушбу маҳримни унга (эримга) ҳадя қилдим ва уни дунё-охиратда бу зиммасидаги қарздан озод қилдим!”, — деб жавоб берди. Шунда Қози Мусо ибн Исҳоқ раҳимаҳуллоҳ эр-хотиннинг рашкидан ажабланиб қуйидаги сўзларни айтди: “Бу иш “гўзал ахлоқлар” дейилади.
Элёрбек ЭРКИНБЕК
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?