Меҳнатинг икки кўзингдан иссиқ
Жону жаҳоним! Болалигимда бир дугонам бўларди. Уйларига ўйнаб борсам, онаси иш қилаётган бўлар, дугонам эса сув ичгиси келсаям онасига буюрарди. Мен хижолат бўлиб: «Сувни ўзинг олиб келиб ичсанг бўлмайдими?»-дердим. Елка қисиб қўя қоларди. Дугонамнинг бу одати мактабни битираётганимизда ҳам қолмади. Бирор ишни эплаб бажармас, шунинг учун онаси ҳамма ишни ўзи бажарарди. Бир куни уларнинг уйидан йиғи овози эшитилди. Кейин билсам онасининг буйраклари қуриб қолган экан. Дугонам ҳалигача, онасига ёрдам бермаганига, айёрлик қилиб оғирини енгил қилмай ўтирганларига афсусланиб йиғлайди.
Кўзимнинг гавҳари! Сенга айтар сўзим, меҳнатдан қочма. Қалбини кибр ва чирк босган бетавфиқларгина меҳнатдан қочадилар. Бувинг доим: «Меҳнатинг икки кўзингдан иссиқ болам! Қайнонангга юмуш қолдирма. Кўрасан, меҳнатинг орқасидан қандай ҳурмат топишингни!» дейди. Сен ҳам шу гапларни қулоғингга зирак қилиб тақиб ол. "Меҳнат қилиб топганинг, қанду асал тотганинг", деб бекорга айтишмайди. "Иш иштаҳа очар, дангаса ишдан қочар" деганлари ҳам тўғри. Меҳнат қилсанг, баҳри дилинг, иштаҳанг очилади. Овқат танлаб инжайиб ўтирмайсан. Аммо болажоним, меҳнат билан лаганбардорликнинг фарқини бил. Бировларга ялтоқланиш учун юмушини бажарма. Ҳақиқий ёрдамга муҳтож одамлардан эса ёрдамингни аяма! Ота-онанг учун меҳнатдан қочма. Доимо меҳнаткаш бўл, жонажоним!
Саида ИБОДИНОВА
Манба: Azon.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?