13:15 / 28.02.2019
24 817

"Илик шўрва"ни фойдали жиҳатлари ва уни тайёрлаш усули

"Илик шўрва"ни фойдали жиҳатлари ва уни тайёрлаш усули
Танга дармон, ҳазми осон, масаллиқлари арзон таомлардан бири — илик шўрва совуқ кунларда кўпчиликка хуш ёқиши, шубҳасиз.
Ушбу таом гарчи айримлар унча эътибор бермайдиган иликли суякдан тайёрланса-да, саломатлик учун анча фойдали. У темир моддаси ва кальцийга бой бўлгани сабабли кексалар ва болаларда учровчи кальций етишмаслиги, ҳомиладор аёлларда ҳомиланинг суяклари ривожланиш пайтида бўладиган бўғимлар оғриғи, тиш емирилиши ва соч тўкилишига қарши курашда асқотади.

• Шунингдек, шўрва узоқ вақт қайнатилгандан сўнг олинадиган илик ёғидан бошқа таомлар тайёрлашда бемалол фойдаланиш, пишириқлар пишириш мумкин. Баъзи болалар, ҳатто катталар ҳам овқатлардан келадиган ёғ ҳидини ёқтиришмайди. Илик ёғидан тайёрланган таомлар эса бундан мустасно.

Керакли масаллиқлар: ўртача катталикдаги 3-4 дона иликли суяк (молники), суяк вазнидан 2 баравар кўп сув, 5 дона пиёз, 3 дона картошка, қизил сабзи, лавлаги, шолғом, саримсоқ, зира, занжабил, таъбга кўра туз ва бошқа зираворлар.

Тайёрланиши: қозонга сув қуйилгач, яхшилаб ювиб тозаланган суяклар ва туз солинади. Олов баландлатилади. Қайнаб чиққандан сўнг устида ҳосил бўлган кўпиклар яхшилаб олиб ташланади. Сўнг оловни пастлатиб қозон қопқоғи ёпилиб, 5-6 соат қайнатилади. Иликдан ажралиб, шўрва устига чиқиб қолган ёғларни сув аралаштирмасдан ажратиб олиш керак. Кейин зира, тўғралган пиёз, қизил сабзи, лавлаги ва шолғом солиб, қозон қопқоғи ёпиб, яна қайнатилади. Пишишига 20 дақиқа қолганда картошка солинади, тузи ростланади ва таъбга кўра бошқа зираворлар солинади. Шу пайтда кўкатларнинг бир қисмини овқатга солиш мумкин. Аммо уларни пишган таом устига сепилса, фойдали хусусиятлари йўқолиб кетмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » "Илик шўрва"ни фойдали жиҳатлари ва уни тайёрлаш усули