Тафтс Университети (АҚШ) олимлари аниқлашича, помидор таркибидаги ликопин каротиноидли пигменти жигарнинг ёғ босиш (ёғ гепатози) касаллиги, саратон ва яллиғланишнинг ривожланиш хавфини камайтиради. Бу ҳақда MedicalXpress'га таяниб Kun.uz хабар бермоқда.
Тадқиқот давомида янги туғилган сичқонлар организмига жигарда салбий ўсимталар шаклланишига туртки берувчи канцероген киритилди. Шундан сўнг, кемирувчилар юқори ёғли овқатлар билан озиқлантирилди. Шу билан бирга, ҳайвонлар гуруҳларидан бири қўшимча равишда помидор кукунини ҳам олган.
Маълум бўлишича, ликопин фойдали микрофлора сони ва турларини кўпайтиради, бу эса яллиғланишни чақирувчи баъзи бактериялар ҳаддан ташқари ўсишига тўсқинлик қилган. Бу ҳолда жигарнинг ёғ босиши ва саратон касаллиги эҳтимоли пасайган, бунга носоғлом парҳез туртки берди.
Бундан ташқари, олимларнинг кўрсатишича, помидор кукуни алоҳида ликопинга қараганда анча самарали бўлган. Бу витамин Е, витамин С, фолатлар, минераллар, феноль бирикмалар каби бошқа фойдали бирикмалар помидорда мавжуд экани билан изоҳланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”